Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев йирик кооперация лойиҳаларини ишга туширди
Олий Давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишидан сўнг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев йирик саноат ва инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш маросимида иштирок этди.
Маросим доирасида “Марказий Осиё” Халқаро саноат кооперацияси маркази ҳамда Tenge Bank'нинг Тошкентдаги янги бош офиси ишга туширилди.
Шу билан бирга, Silkway Central Asia кўп тармоқли логистика маркази, чизиқли алкилбензол ишлаб чиқариш қувватлари, Янги Тошкентда “Остона” мавзеси, шунингдек, Тошкент ва Остона пойтахтларида “Тошкент” ва “Остона” меҳмонхона мажмуалари қурилиши бошланди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари ушбу лойиҳалар икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.



Мавзуга оид
17:54 / 07.07.2026
Қозоғистон Конституциявий суди Тўқаевга яна президентликка номзодини қўйишга рухсат берди
22:06 / 30.06.2026
Тўқаев Қозоғистондаги ҳокимиятда кенг кўламли ўзгаришларни эълон қилди
20:26 / 25.06.2026
Тўқаев интернетдаги кўзбўямачилик ва «осон пул» маданиятини қоралади
19:57 / 24.06.2026