Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистоннинг 11 шаҳрида ҳаво ифлосланиши кутилмоқда
17 ноябрь куни ноқулай метеорологик шароитлар туфайли атмосфера ҳавосининг ерга яқин қатламида зарарли (ифлослантирувчи) моддаларнинг тўпланиши юз бериши мумкин.
17 ноябрь куни Қозоғистоннинг Олмаота, Остона, Атирау, Оқтўбе, Чимкент, Қарағанда, Жезқазған, Темиртау, Балхаш, Уст-Каменогорск ва Риддер шаҳарларида ноқулай об-ҳаво шароити кутилмоқда.
Ноқулай метеорологик шароитлар қисқа муддатли метеорологик омиллар (штил, кучсиз шамол, туман, инверсия) йиғиндиси бўлиб, атмосфера ҳавосининг ерга яқин қатламида зарарли (ифлослантирувчи) моддаларнинг тўпланишига олиб келади.
Ноқулай метеорологик шароитларда аҳолига очиқ ҳавода, айниқса автотрассалар ёки бошқа ифлослантирувчи манбалар яқинида бўлиш вақтини қисқартириш тавсия этилади. Сурункали ўпка, юрак-қон томир, аллергик касалликларга чалинган беморлар эса очиқ ҳавода бўлганида ёнида керакли дори-дармонларни олиб юриши керак.
Мавзуга оид
17:53 / 08.07.2026
Қозоғистонда қўшни давлатлардан транспорт воситалари кириши чекланди
17:54 / 07.07.2026
Қозоғистон Конституциявий суди Тўқаевга яна президентликка номзодини қўйишга рухсат берди
17:42 / 06.07.2026
Қозоғистоннинг бош масжиди Назарбоев шарафига «Нурсултон» номини олди
09:10 / 03.07.2026