Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида автобус ва автоцистерна тўқнашуви оқибатида 45 нафар ҳиндистонлик зиёратчи ҳалок бўлди
Портлаш ва кучли ёнғин оқибатлари аянчли бўлган. Автобусда 46 нафар йўловчи бўлган, улардан фақат бир йигит омон қолган.
16 ноябрь куни эрта тонгда Саудия Арабистонининг Муфриҳат шаҳри яқинида Маккадан Мадинага кетаётган автобус дизел ёнилғиси ортилган автоцистерна билан тўқнашиб кетиши оқибатида камида 45 нафар ҳиндистонлик зиёратчи ҳалок бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш ва кучли ёнғин оқибатлари аянчли бўлган.
Қутқарув хизматлари ва маҳаллий ҳокимият вакиллари воқеа жойига етиб бориб, қутқарув ишларини олиб борган. Расмийлар жабрланганларнинг аниқ сонини ва ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлашда давом этмоқда.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди юз берган ҳодиса муносабати билан яқинларини йўқотган оилаларга ҳамдардлик билдирди.
Қайд қилинишича, ҳалок бўлганларнинг жасади диний урф-одатларга мувофиқ Саудия Арабистонида дафн этилади.
Ҳайдаробод полицияси хабарига кўра, автобусда 46 нафар йўловчи бўлган, улардан фақат бир йигит омон қолган. Ҳалок бўлганлар орасида 18 нафар аёл ва 10 нафар бола бўлгани таъкидланмоқда.
Мавзуга оид
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
08:50 / 08.07.2026
2026–2027 йилларда энг тез ўсадиган иқтисодиётлар маълум қилинди
18:30 / 07.07.2026