Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Тайван бўйича баёнот туфайли Японияга «кескин чоралар» билан таҳдид қилди
Тайван масаласи икки давлат ўртасида дипломатик можаро келтириб чиқарди ва у тобора авж олмоқда.
Фото: Reuters
Агар Япония бош вазири Санаэ Такаичи Тайван ҳақидаги «нотўғри фикрлардан» воз кечмаса ва «нотўғри йўналишда давом этса», Хитой «кейинги чораларни кўришга мажбур бўлади». Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Мао Нинг маълум қилди.
19 ноябрда бўлиб ўтган кундалик брифингда нутқ сўзлаган Мао Нинг Япония мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг «сиёсий асосини» ҳимоя қилиш учун аниқ чоралар кўриши кераклигини айтди.
Унинг таъкидлашича, Такаичи сўзлари Хитой ва Япония муносабатларига «тубдан путур етказган». Шунингдек, ТИВ агар Токио «хато қилишда давом этса», Хитой «қатъий ва кескин» чоралар кўришини таъкидлади.
Хитойлик дипломат, шунингдек, Япония денгиз маҳсулотларини Хитойга олиб киришга қўйилган тақиққа изоҳ берди.
«Ҳозирги шароитда Япония денгиз маҳсулотларининг Хитойга экспорти сақланиб қолган тақдирда ҳам бозор топа олмайди», деб тушунтирди Мао Нинг.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг баёноти Япония бош вазири Такаичи 7 ноябрь куни парламентда нутқ сўзлаб, Хитойнинг Тайванга эҳтимолий ҳужумига ҳарбий жавобни истисно қилмаганидан кейин икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашуви давом этаётган бир пайтда янгради. Бу баёнот Пекиннинг ғазабини келтирди ва у бу позициядан воз кечишни талаб қилди. Хитой ҳукумати ўз фуқароларига Японияга саёҳат қилишдан тийилишни тавсия қилди.
Такаичи ўз сўзидан қайтмади ва унинг позицияси «ҳукуматнинг анъанавий позициясига мос келишини» таъкидлади. Бош вазир Япониянинг ядро қуролидан воз кечиш тамойилларини қайта кўриб чиқиш имкониятини ўрганмоқда.
Мавзуга оид
21:09 / 04.12.2025
Биринчи «Марказий Осиё – Япония» саммити Токиода ўтказилади
18:54 / 04.12.2025
Сирдарё вилоятида Хитой билан ҳамкорликда автомобил ишлаб чиқарилади
17:37 / 04.12.2025
Сирдарёдаги 9 та туман-шаҳар ҳокимлари Хитойга йўл олади
11:22 / 04.12.2025