Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда 2 млрд сўмлик заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари жорий йилнинг ўтган даврида заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ 55 та ҳуқуқбузарлик ҳолатларига чек қўйишди.
Фото: Божхона қўмитаси
Андижон вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан кузатувга олинган шахс бошқа бир шахсдан заргарлик буюмлари жойланган жўнатмани қабул қилиб олаётган вақтида тўхтатиб қолинди.
Жўнатма белгиланган тартибда ва холислар иштирокида очиб кўрилганида, унинг ичида махсус тайёрланган 3 та ўрамда умумий оғирлиги 1 кг 138 гр оғирликдаги ва тилладан ишланган 175 дона тайёр заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.


Сифати ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган мазкур тилла тақинчоқларнинг дастлабки қиймати тахминан 2 миллиард сўмни ташкил этмоқда.
Маълум қилинишича, Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари жорий йилнинг ўтган даврида заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ 55 та ҳуқуқбузарлик ҳолатларига чек қўйишди. Натижада, қиймати 6 млрд. сўмдан ортиқ 7,5 кг оғирликдаги заргарлик буюмлари вақтинча сақловга олинган.
Мавзуга оид
19:55 / 25.12.2025
Қандай ҳолатда хориждан ҳаво тозалагич буюртма қилинганда божхонада қўшимча пул тўлашга тўғри келади?
23:01 / 24.12.2025
ОЧЛ-2. «Андижон» бирор марта ғалаба қозонмади ва гуруҳда қолиб кетди
08:53 / 24.12.2025
Паспорт назоратида божхонага хабардор қилиш тартиби жорий этилади
15:02 / 23.12.2025