Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иситиш мавсумида ёрдамга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашга 1,2 триллион сўм йўналтирилди
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан бир марталаик ёрдам оладиган 1 миллион 162 мингдан зиёд эҳтиёжманд оила рўйхати шакллантирилди.
Фото: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Иситиш мавсумида ёрдамга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бир марталик ёрдам учун ажратилган 1,2 триллион сўм тижорат банкларига тўлиқ йўналтирилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига таяниб ЎзА хабар берди.
Қайд қилинишича, президент қарорига мувофиқ, 2025/2026 йилги иситиш мавсумида ҳар бир эҳтиёжманд оилага 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилиши белгилаб қўйилган.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан 1 миллион 162 мингдан зиёд эҳтиёжманд оила рўйхати шакллантирилди. Унда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ва “Камбағал оилалар реестри”даги 822 минг оила, реестрларда бўлмаган, аммо “маҳалла еттилиги” томонидан эҳтиёжманд деб топилган қўшимча 290 минг оила рўйхатга киритилди.
Бундан ташқари, камбағалликдан чиққан, аммо қайта эҳтиёжманд бўлиб қолиш хавфи юқори бўлган 53 минг оила, шунингдек, оилавий болалар уйи очган ёки болаларни патронатга олган 360 та оила ҳам ёрдам билан таъминланди.
Таъкидланишича, моддий ёрдамнинг асосий мақсади – иситиш харажатларини қоплаш. Масалан, ўтган мавсумда кам таъминланган оила ўртача 254 кВт электр ва 514 куб метр газ истеъмол қилиб, 4 ой давомида 815 минг сўмгача харажат қилган. Шу боис, 1 миллион сўмлик ёрдам миқдори белгиланган.
Рўйхатни шакллантиришда оилаларнинг мол-мулки ва иқтисодий имкониятлари ахборот тизимлари орқали автоматик тарзда баҳоланган. Натижада, 99,3 минг иқтисодий жиҳатдан таъминланган оиланинг асоссиз равишда рўйхатга кириши олди олинди.
Бир марталик ёрдам учун ажратилган 1,2 триллион сўм тижорат банкларига тўлиқ йўналтирилди. 30 октябрь куни банк картасига эга бўлган фуқаролар маблағини тўлиқ қабул қилди. Банк картаси йўқ оилаларга эса сайёр касса орқали нақд пул тўлаб берилмоқда.
Шу билан бирга, эҳтиёжманд оилалар учун электр ва табиий газни базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли бўйича компенсация тўлаш тизими йил давомида амал қилмоқда.
Мавзуга оид
16:31 / 19.11.2025
Президент йиғилишида икки туман ҳокими ишдан олинди
22:02 / 16.11.2025
Маск ўзининг одамсимон Optimus роботи қашшоқликни йўқ қилишини айтди
21:43 / 02.11.2025
Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга бир марталик ёрдам пули берилиши бошланди
09:40 / 02.11.2025