Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон университетларининг OpenAI экотизими билан интеграцияси чуқурлаштирилади
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов OpenAI компаниясининг таълим бозорига чиқиш ва давлат тузилмалари билан ҳамкорлик масалалари бўйича масъул бўлим раҳбари Валери Фоке ҳамда Silkroad Innovation Hub асосчиси ва раҳбари Ассет Абдуалиевни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари учун сунъий интеллект технологияларига оид таълим дастурлари, тренинглар, онлайн платформалар ва акселерация имкониятларидан фойдаланишни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, педагоглар ва олимлар учун сунъий интеллектга оид ресурслар, профессионал жамоалар ва билим алмашиш майдонларидан самарали фойдаланиш имкониятларини яратиш муҳимлиги қайд этилди.

Томонлар қўшма ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, экспериментал таълим ташаббусларини амалга ошириш, университетларнинг OpenAI инновацион экотизими билан интеграциясини чуқурлаштириш ва ёшлар ҳамда ўқитувчилар учун янги рақамли имкониятлар яратиш йўналишида ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Мавзуга оид
20:12
АҚШ ҳукумати хорижликларнинг Anthropic СИ моделларидан фойдаланишига қўйилган тақиқни бекор қилди
18:41 / 23.06.2026
Ғарб разведкаси СИ киберҳужумларининг янги таҳдиди ҳақида огоҳлантирди
14:38 / 23.06.2026
Наманганда сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди
17:04 / 22.06.2026