Ўзбекистон | 20:19 / 01.12.2025
16522
4 дақиқада ўқилади

Декабрда қандай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда?

2025 йилги декабр ойида ҳарорат ўртача иқлим меъёридан 1–1,5 даража юқори бўлиши кутилмоқда. Ойнинг илк ҳафтасидан сўнг ҳарорат кечаси 0…+5 даражадан –2…–7 даражагача, кундузи +10…+15 даражадан 0…+7 даражагача ўзгариб туради. Айрим кунларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин.

Фото: Kun.uz

Бу йилги декабр ойида ҳарорат тартиби бўйича ўртача иқлим меъёридан 1−1,5 даража юқори бўлиши кутилмоқда, дея хабар қилди Ўзгидромет.

13 декабр кунлари республика бўйича қиш фаслининг боши учун бироз илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати кечалари 3…+2 даража, кундуз кунлари +12…+15 даража бўлади.

45 декабр кунлари республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳарорат +3…+6 даражагача пасаяди. 67 декабрда Ўзбекистоннинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди ва ҳарорат +12…+15 даражагача кўтарилади.

Кейинчалик ой охиригача ҳарорат кечалари 0…+5 даражадан 2…7 даражагача, кундуз кунлари +10…+15 даражадан 0…+5 даражагача ўзгариб туради. Ойнинг айрим кунларида (24 кун) ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат кечалари 2…7 даражадан 0…+5 даражагача, кундуз кунлари +2…+7 даражадан +10…+15 даражагача ўзгариб туради.

Ўтган йилларда декабр қандай бўлган?

Синоптикларга кўра, ўртача декабр ойи кузнинг охирги ойидан 46 даражага совуқроқ бўлади. У Ўзбекистонга қишнинг илк белгиларини олиб киради: кечалари радиациявий совиш кучаяди, ҳарорат манфий даражагача пасаяди.

Декабр йилнинг энг туманли ойларидан биридир, ойда ўртача 58 кун туманли кунлар кузатилади, аммо баъзи йилларда туманли кунлар сони 1015 кунга етади. Шу билан бирга, бу ойда қишга хос бўлмаган илиқ даврлар қайд этилиб, бунда ҳарорат +15…+20 даражагача кўтарилади, баъзида эса ундан ҳам юқори бўлади.

Ушбу асрда 2002, 2006, 2011, 2012, 2020 ва 2022 йилларнинг декабр ойлари совуқ (меъёрдан 24 даражага паст) бўлган. Сўнгги 50 йил ичида 1984 йил декабри энг совуқ бўлган. 1984 йилгисида ўртача ойлик ҳарорат меъёрдан 712 даражага паст бўлиши қайд этилган. Бундай аҳамиятли ҳарорат аномалияси жуда камдан кам ҳолларда учрайди. Метеорологик кузатувларнинг барча қатори учун шунга ўхшаш декабр ойлари 1877 ва 1920 йилларда кузатилган.

Республика ҳудудининг катта қисмида совуқлар чўққисида ҳаво ҳарорати 20…25 даражагача, баъзи жойларда 27 даражагача, энг чекка жанубда 9…14 даражагача пасайиши қайд этилган. Ойнинг катта қисмида совуқ ҳаво ҳатто кундуз кунлари ҳам сақланиб турган.

Сўнгги 50 йил ичида 2021 йил декабр ойи энг илиқ (меъёрдан 24 даражага юқори) бўлган. Энг илиқ кунларда ҳаво ҳарорати +20…+25 даражагача, жанубда +26…+28 даражагача кўтарилган эди.

Республиканинг айрим ҳудудларида 2021 йил декабр ойида ҳавонинг максимал ҳарорати метеорологик кузатувлар тарихидаги энг юқори кўрсаткич бўлган.

Кўп йиллик кузатув маълумотлар таҳлили шуни кўрсатадики, декабр бошқа ойларга нисбатан глобал исишга мойиллиги камроқдир.

Бу ойда ноябрга нисбатан ёғингарчилик миқдори кўпаяди ва ёғинли кунлар сони ортади.

Республика шимолида ва чўл ҳудудларида ёғингарчилик камроқ бўлади (бир ойда 8 миллиметрдан 15 миллиметргача). Ой давомида Фарғона водийси вилотлари ва энг чекка жанубда 17 миллиметрдан 33 миллиметргача, республиканинг қолган ҳудудларида эса 35 миллиметрдан 60 миллиметргача, тоғли ҳудудларда баъзи жойларда 80120 миллиметргача ёғингарчилик бўлади.

Шундай декабр ойлари кузатилганки, марказий вилоятларнинг текислик ҳудудлари бўйича ёғингарчилик қор кўринишида ёққан ва қор қоплами танаффус билан ой давомида сақланиб турган. Сўнгги марта бандай қорли декабр 2002 йилда қайд этилган. Тошкентда максимал қор қоплами баландлиги 15–30 сантиметрга, тоғларда 70–100 сантиметрга етган, дейилади хабарда.

Сўнгги 8 йил ичида Ўзбекистонда декабр ойлари қуруқ (ёғингарчилик меъёрдан кам) бўлди.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид