Ўзбекистон | 08:34 / 01.12.2025
3371
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда 100 дан ортиқ ифлослантирувчи объект фаолияти тўхтатилди

2025 йил 24–28 ноябр кунлари Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосини ифлослантириш манбаларини аниқлаш ва чеклаш мақсадида ўтказилган кенг қамровли рейдлар натижасида 100 дан ортиқ ифлослантирувчи объект фаолияти тўхтатилди, юзлаб шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Фото: Kun.uz

Махсус комиссия ишчи гуруҳлари томонидан ўтказилган текширувлар якунида қуйидагича натижалар қайд этилди:

🔵 Иссиқхоналар бўйича

жами 1449 та иссиқхона текширилди;
атмосфера ҳавосини ифлослантириш ҳамда қоидаларга риоя этмаслик ҳолатлари учун 67 та иссиқхона фаолияти тўхтатилди;
403 нафар шахсга маъмурий баённома расмийлаштирилди;
қонун доирасида фаолият юритишлари учун 19 та хўжаликка газ тармоқларига уланиш учун техник шартлар берилди.

🔵 Қурилиш объектлари бўйича

53 та ноқонуний қурилиш аниқланди;
талабларга жавоб бермаган 34 та объектнинг фаолияти вақтинча тўхтатилди;
қонунбузарликка йўл қўйган 188 нафар шахс жавобгарликка тортилиши белгиланди;
чангланишни камайтириш мақсадида 51 та объектга сув пуркагич ўрнатилди.

🔵 Автотранспорт воситалари бўйича

ҳавони меъёрдан ортиқ ифлослантирган 206 ҳайдовчига нисбатан маъмурий чоралар кўрилди;
юкни ёпмасдан ҳаракатланган 837 та транспорт воситасига жарима чоралари қўлланди.

Бундан ташқари, шаҳарнинг микроиқлимини яхшилаш ва ҳаводаги чанг концентрациясини камайтириш мақсадида:

77 та кўча ва 165 та жамоат жойлари намлантирилди;
121 км ариқлар тозаланди;
126 та фаввора ишга туширилди.

Мутасаддиларга кўра, бундай рейдлар ва профилактик тадбирлар атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш ҳамда экология талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида давомли равишда ўтказиб борилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид