Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Литвага қарши гибрид ҳужумлар сабаб Беларусга янги санкциялар тайёрламоқда
Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен Литвага нисбатан давом этаётган гибрид ҳужумлар туфайли Беларусга қарши янги санкциялар тайёрланаётганини маълум қилди. У Беларус ҳудудидан келаётган ҳаво шарларининг Литва ҳаво ҳудудига кириб боришини қабул қилиб бўлмас ҳолат деб атади.
Фото: Uncredited/AP
Евроиттифоқ Литвага нисбатан амалга оширилаётган гибрид ҳужумларга жавоб сифатида Беларусга нисбатан янги санкциялар жорий этади. Бу ҳақда Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен маълум қилди.
«Беларус билан чегарадаги вазият кескинлашмоқда, чунки контрабанда юкланган ҳаво шарлари Литва ҳаво ҳудудига тобора кўпроқ кириб келмоқда», — деб ёзди у душанба куни, 1 декабрда, Литва президенти Гитанас Науседа билан музокаралардан сўнг X ижтимоий тармоғида.
У мамлакат ҳокимияти ва унинг раҳбари Александр Лукашенконинг ҳаракатларини «мутлақо қабул қилиб бўлмас» деб атади ва Литвага «ҳамдардлик» билдирди. Литва Беларусдан сигарета юкланган ҳаво шарлари кириб келиши давом этаётган бир пайтда, чегарани бир неча марта ёпган эди.
Худди шу куни ЕИнинг дипломатик хизмати Брюсселда Беларус вакилини чақиртирди. Литва Ташқи ишлар вазирлиги вакили Минск гибрид ҳужумларни тўхтатиши кераклигини билдирди. Ўтган дам олиш күнлари Вилнюс аэропорти Беларусдан учиб келган метеозондлар сабаб яна ишини вақтинча тўхтатган эди.
Ўз навбатида, Беларус Литва Республикасининг вақтинчалик ишлари вакили Эрикас Вилканецасни дрон қулаши билан боғлиқ ҳолат юзасидан ТИВга чақиртирди. Минскдаги Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, 30 ноябр куни Литва ҳудудидан учиб кирган учувчисиз учиш аппарати Беларус давлат чегарасини бузгани муносабати билан дипломатга протест билдирилган.
Беларус томонининг баёнотига кўра, дроннинг видеоёзувлари ва навигация маълумотлари ўрганилгандан сўнг, унинг Беларус ҳудудидан учиб ўтгач, яна Литвага қайтиши керак бўлгани аниқланган. Вазирлик Вилнюсни провокацияда ва халқаро ҳуқуқни бузишда айблади.
Литва Давлат чегарасини қўриқлаш хизмати маълумотларига кўра, 2025 йил бошидан бери мамлакат ҳаво ҳудудига Беларусдан келган ҳаво шарлари — контрабaндачилар сигареталарни чегара орқали ўтказиш учун фойдаланадиган «метеозондлар» юзлаб марта кириб келган. Куздан бошлаб метеозондлар бевосита Вилнюс ва Каунас халқаро аэропортлари яқинигача етиб кела бошлаган ва шу сабабли бу ерда парвозларга бир неча бор чекловлар киритилган.
Ушбу ҳужумлар фонида Литва октябр ойи охирида Беларус билан чегарани вақтинча ёпди. Шундан сўнг Беларус томони Европа томон кетаётган, Литва давлат рақамига эга юк машиналарининг чиқиб кетишини тўхтатди. Ноябр ойида чегара яна очилди.
Мавзуга оид
10:00 / 04.12.2025
Фон дер Ляйен: Украина эҳтиёжларининг учдан икки қисмини ЕИ қопламоқчи
09:26 / 04.12.2025
ГФР канцлери ЕИни Украина манфаати учун РФ активларини ишга солишга чақирди
13:20 / 03.12.2025
ЕИ 2027 йилгача Россия газидан тўлиқ воз кечиш режасини келишиб олди
10:42 / 03.12.2025