Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2026 йил смартфон бозори учун оғир келиши айтиляпти
Мутахассислар айтишича, 2025 йил якунида бозорда тахминан 1,25 миллиард дона смартфон сотилади. Бу ҳозирги йилга нисбатан оз бўлса ҳам ўсиш дегани. Якуний чоракдаги юқори кўрсаткичларга iPhone 17 сериясининг оммабоплиги сабаб бўлган. Аммо 2026 йилда вазият бошқача бўлади. International Data Corporation (IDC) ўз тахминларини янгилади ва кичик ўсиш ўрнига 1 фоизлик пасайишни кутяпти.
Фото: Getty images
Таҳлилчилар истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчиларни оғир йил кутаётганини таъкидлади. Асосий сабаб сифатида тезкор хотира ва сақлаш қурилмалари танқислиги кўрсатилди. Шу туфайли смартфон нархлари аста-секин юқорига чиқади.
Энг катта ўзгаришни арзон ва ўрта нархдаги телефон харидорлари сезади. IDC маълумотига кўра, смартфоннинг ўртача нархи 465 доллар атрофида бўлади. Бу ҳозирги вақтда тахминан 5 540 000 сўм дегани.
Мутахассислар фикрича, танқислик бир кун тугайди. IDC 2027 йилга келиб бозор тикланиб, яна 3 фоизга ўсишини кутмоқда.
Технологиялар тез ўзгараётган бугунги кунда энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш муҳим. Рақамли дунёда адашиб қолмаслик ва шундай янгиликларни биринчилардан билиш учун KUN.UZ Texnologiya Телеграм саҳифасини кузатиб боринг.
Мавзуга оид
21:49 / 12.01.2026
Apple 2025 йилда смартфонлар бозорида жаҳон етакчисига айланди
00:15 / 04.01.2026
Xiaomi айрим смартфонларини қўллаб-қувватлашни тўхтатади
02:44 / 28.12.2025
Honor вентиляторли ва улкан батареяли смартфонларини тақдим этди
15:29 / 24.12.2025