Технология | 22:20 / 04.12.2025
1152
2 дақиқада ўқилади

Энг оммабоп букламафонлар аниқланди

Counterpoint Research ҳисоботига кўра, 2025 йилнинг учинчи чорагида буклама смартфонлар бозорида Samsung энг юқори ўринни олди.

Фото: Getty images

Бу даврда дунё бўйича букламафонлар етказиб берилиши 14 фоизга ошди. Мутахассислар фикрича, 2025 йил якунида бу сегментдаги ўсиш 15 ёки 16 фоиз атрофида бўлади. Буклама смартфонларнинг умумий бозордаги улуши эса рекорд даражада 2,5 фоизга етди.

CR таҳлилчилари энг оммабоп бренд ва моделларни ҳам маълум қилди. Учинчи чоракда Samsung 64 фоиз улуш билан биринчи ўринда турди. Кейинги поғоналарда Huawei 15 фоиз ва Motorola 7 фоиз кўрсаткич билан жойлашди. Энг кўп сотилган моделлар Samsung Galaxy Z Fold 7, Huawei Mate Xs ва Motorola Razr 60 бўлди.

Samsung Galaxy Z Fold 7

Таҳлилчилар 2026 йилда янги сакраш бўлишини кутяпти. Сабаби бу вақтда бозор янада тез ҳажм оширадиган босқичга ўтади. Шу йили Apple ўзининг биринчи буклама смартфонини намойиш қилиши мумкин. Ҳисобот муаллифлари рақобатнинг кучайиши янги формалар устида кўпроқ тажриба қилишга туртки берганини айтди.

Технологиялар тез ўзгараётган бугунги кунда энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш муҳим. Рақамли дунёда адашиб қолмаслик ва шундай янгиликларни биринчилардан билиш учун KUN.UZ Texnologiya Телеграм саҳифасини кузатиб боринг.

Тайёрлаган:  Аббос Юсуфжонов

Мавзуга оид