Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев иштирокида янги энергетика қувватларини ишга тушириш маросими ўтказилади
Бугун, 5 декабр куни Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида президент Шавкат Мирзиёев иштирокида энергетика соҳасига оид йирик тадбир – янги қувватларни ишга тушириш ва навбатдаги лойиҳаларнинг амалга оширилишини бошлаб беришга бағишланган тантанали маросим бошланади.
Тадбир доирасида мамлакатда барпо этилган қатор янги энергетика қувватлари расман ишга туширилади. Шу билан бирга, келгусида қурилиши режалаштирилган йирик энергетика иншоотлари, хусусан, замонавий электр станциялари, қайта тикланувчи энергия манбалари асосида фаолият юритадиган объектлар қурилишига старт берилиши кутилмоқда. Мазкур лойиҳалар миллий энергетика тизими барқарорлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва аҳоли ҳамда ишлаб чиқариш тармоқларини барқарор электр энергетикаси билан таъминлашга хизмат қилади.
Шунингдек, тадбир доирасида давлат раҳбари қатор хорижий делегацияларни қабул қилиши режалаштирилган. Жумладан, Бирлашган Араб Амирликлари, Озарбойжон, Қирғизистон, Саудия Арабистони, Туркия ва Хитойдан юқори даражадаги расмий делегациялар иштирок этади.
Учрашувлар чоғида энергетика, хусусан, “яшил” энергетика, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, замонавий технологиялар трансфери, қўшма корхоналар ташкил этиш ҳамда энергия таъминотида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Ушбу тантанали маросим ва ўтказиладиган икки ва кўп томонлама учрашувлар Ўзбекистоннинг халқаро энергетика ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, инвестициявий жозибадорлигини ошириш ҳамда янги қувватларни ишга тушириш орқали иқтисодиёт тармоқларини барқарор энергия билан таъминлаш йўлида муҳим қадам бўлади.
Мавзуга оид
10:50 / 18.03.2026
Хитой Бухорода 75 млн долларлик “яшил” энергия лойиҳасини амалга оширади
09:05 / 15.03.2026
Президентнинг ИИВга эътирози, энергетик мустақиллик ва ўпирилган йўл — ҳафта дайжести
11:23 / 14.03.2026
Метан-шохобчалар бугун соат 12:00 дан 16:00 гача очиқ бўлади
07:23 / 13.03.2026