Ўзбекистон | 23:35 / 05.12.2025
559
4 дақиқада ўқилади

"Янги Ўзбекистоннинг энергия манбаи бу - Сиз, ҳурматли Президент" - ACWA Power компанияси раиси

Энергетика соҳасидаги объектлар ва йирик лойиҳаларни ишга туширишга бағишланган тантанали маросимда "ACWA Power" компанияси раиси ва "Vision Invest" компанияси директорлар кенгаши аъзоси Муҳаммад Абунаян сўзга чиқиб, Президент Шавкат Мирзиёевнинг инвестицияларни жалб қилиш ва энергетика соҳасидаги фаолиятини юксак баҳолади.

Ҳурматли маросим қатнашчилари, сўз навбати Саудия Арабистонининг АCWА Power компанияси бошқарув раиси Муҳаммад Абунайян жанобларига.

“Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Ҳурматли президент жаноби олийлари, меҳмонлар, хонимлар ва жаноблар, президент жаноби олийлари, сиз инвесторларга миннатдорлик билдирманг. Аксинча уларнинг барчаси сизга раҳмат айтиши керак. Сиз инвесторларнинг муваффақиятли фаолият юритиши учун ўзига хос муҳит яратдингиз. Биз сармоя киритаётган барча лойиҳалар доимо сизнинг кўмагингиз билан амалга оширилади. Бунинг учун барча инвесторлар сизга миннатдорлик билдиради. Бугунги кунда энергетика соҳасида амалга оширилаётган ва бугун ишга тушириладиган лойиҳалар сиз ва ҳукуматингиз томонидан энергетика соҳасидаги ислоҳотларга катта эътибор қаратилаётганининг бевосита исботидир.

Ҳар бир инвестор сизнинг қўллаб-қувватлашингизни доимо ҳис қилади. Президент жаноби олийлари, бутун дунё сиздан инвесторлар билан ишлашни ва инвестицияларни жалб қилишни ўрганиши керак. Бу нафақат энергетика соҳасидаги лойиҳаларга, балки барча тармоқларга, мамлакатлар иқтисодиётининг бошқа соҳаларига тааллуқлидир. Муҳтарам президент жаноби олийлари, сиз амалга ошираётган ишлар, уларнинг натижалари билан муқаддас Ўзбекистон заминида яшаётган бутун халқ фахрланиши керак. Чунки ҳамма раҳбарлар ҳам, ҳамма давлатлар ҳам бундай натижаларни таъминлашга, бундай чуқур ислоҳотларни амалга оширишга қодир эмас. Сизнинг ҳаракатларингиз ўсиб келаётган авлодга ўрнак бўларли. Ўзбекистон ёшлари, йигит-қизлари етакчи таълим масканларида таҳсил олаётгани, халқаро фан олимпиадаларида юксак натижаларга эришаётганини кўриб турибмиз. Буларнинг барчаси янги Ўзбекистоннинг нақадар тўғри йўлдан кетаётганлигини кўрсатади. Албатта, сизнинг қўллаб-қувватлашингиз туфайли шундай муваффақиятларга эришмоқдалар. Бу ёшлар, албатта, ўзбек халқининг фахрига айланади. Бу эса илм-фан, таълим соҳаси ривожига нақадар катта эътибор қаратаётганингизни яққол кўрсатади. Сизнинг раҳбарлигингизда янги Ўзбекистонда том маънода инқилобий ўзгаришлар рўй берди. Саккиз йил давомида мамлакатингиз олдинга катта қадам ташлади. Энергетика соҳасида билдирган барча фикрларингизга қўшилган ҳолда, энергия давлатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичи эканини таъкидламоқчиман. Янги Ўзбекистоннинг асосий энергия манбаи эса бу сиз, ҳурматли президент. Сиз илҳом манбаи бўлиб, бутун халққа ўрнак бўлиб келяпсиз. Сиз ўз кучингиз, билимингиз ва ғайратингизни аямайсиз. Сиз нафақат ўз халқингизни, балки бошқа мамлакатлардаги ҳамкасбларингизни ҳам шундай глобал ислоҳотларни бошлашга илҳомлантиряпсиз. Мен доимо эътибор қаратадиган иккита жиҳат бор. Ҳозир шунга эътиборингизни қаратмоқчиман. Мана шу саккиз-ўн йил ичида сиз қилган ишлар, ҳурматли президент, эришилган натижалар тарих саҳифаларига муҳрланди. Улар Ўзбекистон солномасига зарҳал ҳарфлар билан ёзилади. Албатта, биз Ўзбекистон билан ҳамкорликда ишлашни давом эттиришга ҳамиша тайёрмиз ва бу биз учун катта шарафдир. Саудия Арабистонининг етакчи компаниялари ва инвесторлари мамлакатингизга келиб, лойиҳаларингизда иштирок этишга тайёр. Чунки бу ерда инвесторлар фаолияти учун барча қулайликлар яратилган. Сизнинг жамоангиз бир мақсад йўлида бирлашиб ҳаракат қиляпти. Мен жуда кўп хорижий мамлакатларда бўламан ва ҳар доим ҳар қандай минбардан Ўзбекистонни мисол қиламан. Ўзбекистонга боринг, у мамлакатда яратилган сармоявий муҳит билан албатта танишинг дейман. Мен Ўзбекистонга ёрқин келажак тилайман. Доимо дуо қиламиз. Узоқ умр кўринг. Токи сиз ва Ўзбекистондан таралаётган энергия дунёнинг барча мамлакатларига таралиб турсин, деди Муҳаммад Абунаян.

Мавзуга оид