Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Австрия тиббиёт йўналишида қўшма дастурлар тайёрламоқда
Австрияга амалий ташриф доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминованинг Кремс университетига ташрифи чоғида тиббиёт ва касбий таълим соҳасида қўшма дастурлар ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар тиббиёт соҳаси учун кадрлар тайёрлашда ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга тайёр эканини билдирди.
Учрашувда ҳозирги кундаги ўзаро ҳамкорлик ҳолати кўриб чиқилиб, уни янада ривожлантириш ва қўшма лойиҳалар доирасини кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди. Жумладан, касбий ва дуал таълим соҳасида икки янги йўналиш — меҳмондўстлик индустрияси ва тиббиёт учун кадрлар тайёрлаш бўйича дастурларни йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Томонлар яқинлашиб келаётган Тошкентга ишчи ташриф доирасида мулоқотни давом эттириш, бир қатор қўшимча учрашувлар ўтказиш ҳамда келажакдаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш юзасидан келишиб олди.
Учрашув иштирокчилари Ўзбекистон ва Австрия ўртасидаги таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги шерикликни мустаҳкамлашга юқори қизиқиш билдириб, қўшма ташаббуслар ва лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканини таъкидлади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
20:28 / 03.06.2026
Ўзбекистонлик шифокор 5000 километр масофадан туриб операция ўтказди
19:52 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия федерал канцлери билан учрашди
22:50 / 01.06.2026