Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Xiaomi уч букланадиган смартфонини қачон чиқариши маълум қилинди
Смартфон мустаҳкам корпусга эга бўлиши ва Snapdragon 8 Elite процессорида ишлаши айтилмоқда.
Huawei ва Samsung ортидан Xiaomi корпорацияси ҳам уч букланадиган смартфонини тақдим этади. Бу ҳақда XiaomiTime блогида маълум қилинди.
Блогда айтилишича, GSMA маълумотлар базасида 2608BPX34C коди остидаги Xiaomi қурилмаси пайдо бўлган. Инсайдерларнинг сўзларига кўра, ушбу рақам остида уч букланадиган смартфон яширинган.
У GSMA базасида 2 декабрда — Samsung ўзининг уч букланадиган Galaxy Z TriFold смартфонини тақдим этган куни пайдо бўлган.
Қурилма MIX Trifold номини олиши мумкин.
Смартфон мустаҳкам корпусга эга бўлиши ва Snapdragon 8 Elite процессорида ишлаши айтилмоқда.
Қайд этилишича, Xiaomi MIX Trifold 2026 йилнинг учинчи чорагида сотувга чиқади.
Мавзуга оид
20:41 / 30.06.2026
Янги Samsung Galaxy 2026 йилнинг "энг бемаъни" смартфони деб топилди
20:13 / 24.06.2026
Nothing «орзудаги смартфон» концепциясини намойиш этди
20:41 / 22.06.2026
Етакчи Android брендлари 7 дюйм экранли смартфонни тайёрламоқда
09:39 / 19.06.2026