Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев: янги агротехнологиялар ҳисобига пахта ва ғалла ҳосили оширилади
Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимлари билан учрашувда келгуси йилда пахта ҳосилини 4,5 миллион тонна, ғалла ҳосилини эса 10 миллион тоннага етказиш имконияти мавжудлигини таъкидлаб, бу борада янги агротехнологиялар ва юқори унумдор навларни жорий этиш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди.
Давлат раҳбари яқинда Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида фермерлар ва деҳқонлар билан учрашувлар ўтказгани, жойлардаги ўзаро рақобат, қайнатилган меҳнат ва шижоатни кўриб, келгуси йилда белгиланаётган юқори марраларга тўлиқ ишонч ҳосил қилганини қайд этди.
Маълум қилинишича, келгуси йилда:
- 76-схема бўйича пахта етиштириш тизими оммалаштирилиб, 891 минг гектар ерда тўлиқ шу схема асосида пахта парваришланади;
- кўсак қурти, гербицид, шўр ва сувсизликка чидамли хорижий навлар экиладиган майдонлар 2 баробарга оширилиб, 500 минг гектарга етказилади;
- «Шинжон тажрибаси» асосида 300 минг гектарга чигит экиш режалаштирилган.
Янги агротехнологияларни жорий этишни қўллаб-қувватлаш мақсадида далаларда томчилаб суғориш технологиясини кенг жорий этиш учун 2 триллион 600 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилади.
Шунингдек, ўз маблағлари ҳисобидан пахта етиштирувчи фермерларга ҳосилнинг 10 фоизигача қисмини субсидиялаш учун 250 миллиард сўм йўналтирилиши белгиланди. Пахта етиштириш учун кредит лимитини ярмигача ишлатган фермерлар ҳам ҳосилнинг 5 фоизигача субсидия олиш имконига эга бўлади.
Президент таъкидлаганидек, илғор агротехнологиялар, сув тежовчи усуллар ва фермерлар тажрибаси уйғунлиги ҳисобидан қишлоқ хўжалигида навбатдаги юқори марраларга эришиш вазифаси қўйилмоқда.
Мавзуга оид
11:45 / 24.02.2026
Ҳар пайшанба — вазирлик ва ҳокимликларда «Ёшлар куни» бўлади
11:08 / 24.02.2026
«22 миллиондан зиёд ёшлар тимсолида катта иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий кучни кўрамиз» – президент
08:44 / 24.02.2026
Тошкентда 5 та нимстанция қурилади ва тармоқлар модернизация қилинади
08:22 / 24.02.2026