Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда 52 киши поездда ис газидан заҳарланди
Ҳодиса Олмаота-2 вокзалига келган поездда содир бўлган, уни 13 та тез ёрдам бригадаси кутиб олган. Жабрланганлар шифохоналарга етказилган.
Фото: Қозоғистон темир йўллари
Олмаотада ис газидан заҳарланиш оқибатида 52 киши, жумладан, болалар жабрланди, деб хабар берди Қозоғистоннинг Orda нашри.
Ҳодиса Олмаота-2 вокзалига келган поездда содир бўлган, уни 13 та тез ёрдам бригадаси кутиб олган. Жабрланганлар шифохоналарга етказилган.
«10 нафар бола шифохонага ётқизилди, икки нафари жонлантириш бўлимига жойлаштирилди. Қолганларга текширувдан сўнг, яшаш жойида амбулатор даволаниш тавсия этилди», деб изоҳ берди Олмаота жамоат саломатлиги бошқармаси.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотларига аниқлик киритилмаган.
Гувоҳлардан бирининг айтишича, жабрланганлар Жанубий Корея сериалини суратга олиш жараёнида иштирок этган. Кастингга келган одамлар «узоқ даштга» олиб борилган.
«Аввалига биз иситиладиган чодирларда кутдик ва бизга суратга олиш ишлари иссиқ поездда олиб борилишини ваъда қилишди. Аммо ҳамма нарса тайёр бўлгач, кореялик суратга олиш гуруҳи сўнгги лаҳзада иссиқ вагонни эгаллади, биз - аёллар, болалар, ҳаммамизни «музхонага» тиқиб қўйишди», деди у.
Эркакнинг сўзларига кўра, суратга олиш ишлари тахминан уч соат давом этган, намойиш иштирокчилари жуда совқотган. Одамлар иссиқлик талаб қила бошлагач, ташкилотчилар газ горелкасини ўрнатган. Бироз вақт ўтгач, одамлар ҳушидан кета бошлаган. Эркакнинг таъкидлашича, шундан сўнг одамлар суратга олиш гуруҳи жойлашган вагонга эвакуация қилинган. Поездда врач йўқ бўлган, уларни вокзалда полиция ва тиббий ходимлар кутиб олган.
Транспорт полицияси департаментининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 156-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:07 / 09.12.2025
Юқори Чирчиқда буви ва невара ис газидан вафот этди
15:40 / 07.12.2025
Қозоғистонда автобусдаги ЙТҲ оқибатида икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди
07:20 / 06.12.2025
Россия–Қозоғистон, Аргентина–Чили: дунёдаги энг узун чегаралар рўйхати
19:30 / 04.12.2025