Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўтган 10 кун ичида автобусларда чиптасиз юрган қарийб 3 минг йўловчи жаримага тортилди
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ маълумотига кўра, жорий йилнинг 11 ойи мобайнида жамоат транспортида 19 500 дан ортиқ йўл ҳақини тўламаслик ҳолати аниқланган.
Тошкент шаҳрида автобусларда чиптасиз юрган қарийб 3 минг нафар йўловчи жаримага тортилди, деб маълум қилди Транспорт вазирлиги.
Вазирлик хабарига кўра, 1–10 декабр кунлари 38- ва 46-автобус йўналишларида йўл ҳақи тўловини назорат қилиш ишлари кучайтирилган тартибда амалга оширилиши натижасида автобусда чиптасиз юрган 238 нафар йўловчи аниқланди ва уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Ўн кун давомида йўналишларда ўтказилган текширувларда автобусда чиптасиз юрган 2 966 нафар йўловчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддасига асосан баённома расмийлаштирилиб, жарима қўлланилган.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизматига кўра, жорий йилнинг 11 ойи мобайнида жамоат транспортида 19 500 дан ортиқ йўл ҳақини тўламаслик ҳолати аниқланган.
Шу сабабли Тошкент шаҳрида жамоат транспортида йўл ҳақини ўз вақтида тўлашни таъминлашга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Рейдлар Транспорт назорати инспекцияси ҳамда Тошкент шаҳар йўловчи ташиш фаолиятини мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси ходимлари томонидан амалга оширилмоқда.
Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси ходимларига йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга нисбатан жарима баённомаларини расмийлаштириш ҳуқуқи берилган.
Мавзуга оид
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026