Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамоат транспортида йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга қарши рейдлар кучайтирилди
Жорий йилнинг 11 ойи давомида жамоат транспортида 19,5 мингдан ортиқ йўл ҳақини тўламаслик ҳолати аниқланди. Шу муносабат билан Тошкент шаҳри жамоат транспортида йўл ҳақини ўз вақтида тўлашни таъминлашга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари ўтказилмоқда, йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга нисбатан жарима баённомаси расмийлаштириш ваколати кенгайтирилди.
Фото: Видеодан кадр
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизматига кўра, жорий йилнинг 11 ойи мобайнида жамоат транспортида 19 500 дан ортиқ йўл ҳақини тўламаслик ҳолати аниқланган. Бу кўрсаткич жамоат транспорти тизимида назорат ва интизомни янада кучайтириш зарурлигини кўрсатмоқда.
Шу муносабат билан Тошкент шаҳрида жамоат транспортида йўл ҳақини ўз вақтида тўлашни таъминлашга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Рейдлар Транспорт назорати инспекцияси ҳамда Тошкент шаҳар йўловчи ташиш фаолиятини мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси ходимлари томонидан амалга оширилмоқда.
Эндиликда Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси ходимларига йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга нисбатан жарима баённомаларини расмийлаштириш ҳуқуқи берилди. Бу ўзгариш қонунбузарликларга тезкор муносабат билдириш ва қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлашга хизмат қилади.
Ахборот хизматининг таъкидлашича, жамоат транспортида йўл ҳақини ўз вақтида тўлаш нафақат қонун талаби, балки тизимнинг барқарор ишлаши ва хизмат сифати яхшиланиши учун ҳам муҳим омил ҳисобланади.
“Ҳурматли йўловчилар! Автобусларда йўл ҳақи тўловини ўз вақтида амалга оширишни унутманг”, дея мурожаат қилинган.
Мавзуга оид
20:15 / 20.11.2025
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖга янги раҳбар тайинланди
08:37 / 18.11.2025
Тошкентда йўналишли қатновларга янги Yutong электробуси чиқарилади
08:45 / 08.11.2025
«Тошшаҳартрансхизмат» талаб юқори йўналишга қўшимча автобуслар чиқарди
15:47 / 20.10.2025