Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистондан келаётган Cobalt бакидан 30 кг опий топилди
Термиз туманида яшовчи шахс бошқарувидаги Cobalt “Бекобод-авто” чегара божхона постига кириб келган вақтида текширилган. Жараёнда машинанинг ёқилғи баки ичига 30 кгдан ортиқ опий моддаси устамонлик билан яшириб қўйилгани аниқланган. Тошкент шаҳрида эса нарколаборатория фош этилди.
Фото: ДХХ
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Яшнобод туманида яшовчи 26 ёшли ва Тошкент вилоятининг Қибрай туманида истиқомат қилувчи 19 ёшли шахслар ушланган. Улардан 507 дона прегабалин ва 52 дона тропикамид кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур шахслар томонидан ижарага олинган хонадон ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилган. Натижада улар ушбу манзилда нарколаборатория ташкил этгани аниқланган. Манзилдан 4 кг 326 гр кукун кўринишидаги прегабалин моддаси, 200 гр тропикамид ва кучли таъсир қилувчи моддаларни тайёрлашда фойдаланиладиган 71 кг кимёвий моддалар, шунингдек, уларни қадоқлаш учун керак бўладиган флакон ва капсулалар ҳужжатлаштириб олинган.
Ушбу шахслар нарколаборатория ташкил этишлари биланоқ қўлга олиниб, сотиш мақсадида қўлбола усулда тайёрлаган кучли таъсир қилувчи моддаларни локациялар орқали мижозларга тарқатишга улгуришмаган. Бу билан 208 минг дона бир марталик доза аҳоли орасида тарқатилишининг олди олинган.
Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Бундай ноқонуний ҳаракатлар содир этган шахслар 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Яна бир ҳолатда эса ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Божхона бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тожикистондан олиб келинган жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинган.
Хусусан, Термез туманида яшовчи, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган 57 ёшли шахс бошқарувидаги Cobalt “Бекобод-авто” чегара божхона постига кириб келган вақтида текширилган. Жараёнда машинанинг ёқилғи баки ичига устамонлик билан яшириб қўйилган 30 кгдан ортиқ опий моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Аввалроқ Сурхондарёда Cobalt машинасида 51 кг гашиш олиб кетаётган шахс ушланганди.
Мавзуга оид
20:27 / 02.12.2025
Тожикистон афғон чегарасини қўриқлаш учун Россиядан ҳарбий ёрдам сўради
19:03 / 02.12.2025
Тожик-афғон чегарасида яна икки хитойлик ҳалок бўлди, Хитой хавфсизликни таъминлашни талаб қилди
22:44 / 28.11.2025
Тожик-афғон чегарасидаги қуролли ҳужумда уч нафар хитойлик ҳалок бўлди
08:20 / 22.11.2025