Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миграция агентлиги Москвадаги муҳтож мигрантларни вақтинчалик яшаш жойи билан таъминлайди
Агентликнинг Россиядаги ваколатхонаси Москва ва Москва вилоятидаги 15 тага яқин хостел ва суткалик меҳмонхоналар билан шартнома имзолади.
Россияда ишлаш даврида мураккаб молиявий аҳволда, турар жойсиз қолган, тазйиққа учраган, мажбурий меҳнат ёки зўравонлик қурбони бўлган ўзбекистонликларга моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миграция агентлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси Москва ва Москва вилоятидаги 15 тага яқин хостел ва суткалик меҳмонхоналар билан шартнома имзолаган.
Таъкидланишича, муракккаб молиявий аҳволда турар жойсиз қолган мигрантлар 30 кунгача бепул ётоқхона билан таъминланади.
Миграция агентлиги ёрдам юзасидан Москва шаҳри, 1-Казачий тор кўчаси, 11/2 уйда («Полянка» метроси) жойлашган ваколатхонага мурожаат қилишни (+79250454744) таклиф этган.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026