Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина ҳарбийлари Россия сувости кемаси йўқ қилингани ҳақида хабар берди
Тарихда биринчи марта Sub Sea Baby сувости дронлари Россиянинг 636.3 синфидаги «Варшавянка» сувости кемасини портлатгани таъкидланмоқда.
Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) навбатдаги ноёб махсус операцияни ўтказгани ва Россиянинг Новороссийск портида сувости кемасига зарба берганини эълон қилди.
Қайд қилинишича, тарихда биринчи марта Sub Sea Baby сувости дронлари Россиянинг 636.3 синфидаги «Варшавянка» сувости кемасини портлатган.
Ҳужум қачон содир бўлганига аниқлик киритилмаган. Украинада таъкидланишича, сувости кемаси Новороссийск портида жойлашган ва унинг бортида Украина ҳудудига зарба берувчи «Калибр» қанотли ракеталарининг тўртта учириш мосламаси бўлган.
Украина Мудофаа вазирлиги СБУ баёнотига изоҳ бермади.
Таъкидланишича, «Варшавянка» синфидаги сувости кемасининг нархи тахминан 400 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Россия Мудофаа вазирлиги сувости кемаси йўқ қилингани ҳақида хабар бермади.
Мавзуга оид
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026