Ўзбекистон | 20:15
380
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Anorbank ва BlueOrchard Microfinance Fund 23 млн долларлик ҳамкорлик шартномалари имзоланди

Маблағлар Ўзбекистон Республикасида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантиришга йўналтирилади. Аёл тадбиркорлар бошчилигидаги лойиҳалар, шунингдек, экология ва барқарор ривожланиш соҳасидаги ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилади. Маблағлар бутун мамлакат бўйлаб бизнесни молиялаштиришда фойдаланилади, бу эса кўпроқ тадбиркорларга маблағ жалб қилиш имконини беради, ишбилармонлик фаоллигини рағбатлантиради ва замонавий бозор механизмларини жорий этишга кўмаклашади.

Фото: Anorbank

Шартномаларнинг имзоланиши Anorbankʼнинг халқаро ҳамкорлигини ривожлантиришдаги муҳим қадам ҳисобланади. Бу банк барқарор ривожланиш, молиявий имкониятлар ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тамойилларига стратегик содиқлигини акс эттиради. Ушбу ҳамкорликнинг амалга оширилиши миллий иқтисодиётни янада ривожлантириш ва тадбиркорлик экотизимини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшади.

BlueOrchard Finance Ltd ҳақида

BlueOrchard — ижтимоий таъсирли инвестициялар соҳасидаги етакчи глобал бошқарув компанияси ва Schroders гуруҳининг аъзоси ҳисобланади. Ижтимоий таъсирли инвестициялар (impact investing) соҳасининг асосчиси сифатида, компания жамият ва атроф-муҳит учун узоқ муддатли ижобий натижа яратишга интилади, айни пайтда инвесторларга жозибадор даромад таъминлайди. BlueOrchard 2001-йилда БМТ ташаббуси билан дунёдаги биринчи микромолиявий қарз инвестицияларининг тижорат бошқарувчиси сифатида ташкил этилган. Бугунги кунда компания ривожланаётган ва янги бозорлардаги миллионлаб тадбиркорларни инвесторлар билан боғлаган ҳолда, турли хил актив синфларида ижтимоий таъсирга эга инвестиция ечимларини таклиф этади. Бу орқали инвестиция ечимларини барчага очиқ қилиш ва капиталдан онгли фойдаланишга ҳисса қўшади.

Инновацион аралаш молиявий воситалар соҳасидаги профессионал бошқарувчи ва эксперт сифатида BlueOrchard кучли халқаро инвесторлар базасига эга ва етакчи глобал тараққиёт институтларининг ишончли ҳамкори ҳисобланади. 2024 йил декабр ҳолатига кўра, BlueOrchard инвестициялари ривожланаётган ва янги бозорларда 300 миллиондан ортиқ инсонни қўллаб-қувватлаган. Қўшимча маълумотларни www.blueorchard.com сайтидан олишингиз мумкин.

Anorbank — Ўзбекистоннинг биринчи миллий рақамли банки ва молия бозорининг фаол иштирокчиси. Банкнинг вазифаси мижозлар эҳтиёжларини олдиндан англаган ҳолда вақтни тежайдиган ишончли маҳсулотлар яратишдан иборат.

Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид