Жамият | 19:34
367
1 дақиқада ўқилади

Йил бошидан буён 7,2 млн дона пиротехника буюмлари ушлаб қолинди — Божхона қўмитаси

Божхона органлари томонидан аниқланган ҳолатларнинг 10 таси бўйича жиноят ишлари қўзғатилган, 80 та ҳолатда маъмурий ишлар юритилган.

Фото: Shutterstock

Божхона органлари томонидан жорий йилда ўтказилган тезкор тадбирлар ҳамда божхона назорати жараёнида жами 119 та ҳолатда қиймати 2,3 млрд. сўмдан зиёд 7 млн. 250 минг донадан ортиқ пиротехника буюмлари ушлаб қолинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев маълумот берди.

Қайд этилишича, божхона органлари томонидан аниқланган ҳолатларнинг 10 таси бўйича жиноят ишлари қўзғатилган, 80 та ҳолатда маъмурий ишлар юритилган.

Ноқонуний муомаладан олиб қўйилган барча пиротехника воситалари вақтинча сақлаш учун худудий фавқулодда вазиятлар бошқармаларига топширилган.

Тангриевнинг сўзларига кўра, пиротехника буюмларининг ноқонуний муомаласига доир ҳолатларга дуч келганда Божхона қўмитасининг кечаю кундуз фаолият юритаётган 1108 қисқа рақамли ишонч телефони орқали хабар бериш мумкин. Бунда мурожаатлар анонимлиги кафолатланади.

Тайёрлаган:  Дилшодбек Асқаров

Мавзуга оид