Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев, Раҳмон ва Жапаровга Толстой номидаги тинчлик мукофоти топширилди
Уч мамлакат етакчилари Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қўшган улкан шахсий ҳиссалари учун ушбу мукофотга муносиб деб топилган.
Фото: Kremilin.ru
Лев Толстой номидаги тинчлик мукофоти ҳайъати раиси, дирижёр Валерий Гергиев Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон етакчилари Шавкат Мирзиёев, Имомали Раҳмон ва Садир Жапаровга мукофот медалларини топширди.
Уч мамлакат етакчилари Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қўшган улкан шахсий ҳиссалари учун ушбу мукофотга муносиб деб топилган.
Толстой мукофоти Россия Тарих жамияти ва Россия Тинчлик фонди томонидан таъсис этилган бўлиб, у урушнинг олдини олиш, кўпқутбли ва зўравонликларсиз дунё барпо этиш ҳамда тинчликни мустаҳкамлаш борасидаги улкан хизматлар учун берилади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб турибди.
Ўзбекистон етакчиси 21-22 декабр кунлари Евроосиё Олий иқтисодий кенгашининг навбатдаги мажлисида кузатувчи мақомида ва МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этади.
Мавзуга оид
00:44
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонни ажратиб турган чегаралар дўстлик кўприкларига айланди – Мирзиёев
19:14 / 21.12.2025
Мирзиёевнинг Японияга ташрифи давомида 12 млрд доллардан ортиқ қийматдаги келишувларга эришилди
18:29 / 21.12.2025
Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига келди
17:49 / 20.12.2025