Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда дунёдаги энг узун туннел очилди
Мазкур туннел очилиши туфайли тоғ йўлидаги ҳаракатланиш вақти бир неча соатдан 20 дақиқагача қисқарган.
Хитой шимоли-ғарбида дунёдаги энг узун автомобил туннели ҳаракатланиш учун расман очилди. Урумчи — Увэй автойўлидаги ушбу туннелнинг узунлиги 22 километрдан ортиқ.
«Тяншан Ғалаба туннели» деб номланган ушбу объект Шинжон-Уйғур мухтор туманида жойлашган.
Синхуа агентлигининг ёзишича, мазкур туннел очилиши туфайли тоғ йўлидаги ҳаракатланиш вақти бир неча соатдан 20 дақиқагача қисқарган.
Урумчи — Увэй магистрали Тян-Шан тоғларини кесиб ўтиб, минтақанинг шимоли ва жанубидаги шаҳарларни бир-бири билан боғлайди. У 12та транспорт тугуни, 17та туннел ва юзлаб кўприкларни ўз ичига олади.
Туннел очилиши натижасида шимолдан жанубдаги манзилга етиб бориш вақти 7 соат ўрнига 3 соатни ташкил этади.



Мавзуга оид
08:16 / 02.06.2026
Топ-10: дунё савдосида энг катта улушга эга давлатлар
08:31 / 01.06.2026
БМТ банкротлик хавфига дуч келмоқда — WSJ
08:21 / 01.06.2026
Хитойнинг икки йирик компанияси Ўзбекистон бозорига кириш ниятида
20:26 / 29.05.2026