Жамият | 18:53 / 12.08.2025
11593
1 дақиқада ўқилади

Халқ банкида 9,5 млрд сўм маблағ ўзлаштириб юборилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг апрел ойида Наманган вилояти Минтақавий маркази ёлланма ходими томонидан банкнинг дастурий таъминотига ноқонуний кирган ҳолда, банкнинг 9,5 млрд сўм миқдоридаги маблағлари ўзлаштирилганлиги аниқланган.

Халқ банки матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Наманган вилояти Халқ банки Янгиқўрғон тумани банк хизматлари марказида аниқланган ҳуқуқбузарликлар ҳақида қуйидагиларни маълум қилди.

Банк томонидан коррупциявий ҳолатларга йўл қўймаслик ва унга қарши курашиш бўйича қатор амалий ишлар амалга ошириб келинмоқда. Ҳар қандай аниқланган коррупцион ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг апрел ойида Наманган вилояти Минтақавий маркази ёлланма ходими томонидан банкнинг дастурий таъминотига ноқонуний кирган ҳолда, банкнинг 9,5 млрд сўм миқдоридаги маблағлари ўзлаштирилганлиги ҳолати банкнинг коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари томонидан аниқланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинган.

Ҳозирда ушбу ишга алоқадор бўлган шахсларга Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид