Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир йил ичида долларда миллиардерга айланганлар сони қарийб 300 кишига ошди
Тармоқлар бўйича энг катта ўсиш ишлаб чиқариш соҳасида қайд этилди — ушби секторда миллиардерлар бойлиги 27,1 фоизга ошиб, 1,7 триллион долларга етган. IT соҳасида активлар 3 триллион долларга (+23,8 фоиз), молия секторида 2,3 триллион долларга (+17 фоиз), истеъмол товарлари ва чакана савдода эса 3,1 триллион долларга (+5,3 фоиз) ошган.
Фото: Reuters
2025 йил апрелига қадар бўлган бир йил ичида дунёдаги доллар миллиардерлари сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 287 нафарга ошди. Бу кузатувлар тарихидаги энг катта йиллик ўсишлардан биридир.
Швейцариянинг UBC банки томонидан эълон қилинган тақдиқотга кўра, миллиардерларнинг умумий сони 2919 кишига етган. Уларнинг жами бойлиги 13 фоизга кўпайиб, 15,8 триллион долларни ташкил этади.
Янги миллиардерлар орасида 91 киши бойликни мерос орқали қўлга киритган бўлиб, ушбу маблағларнинг умумий миқдори 298 млрд долларни ташкил этади. Бу — рекорд кўрсаткичдир. Тадқиқотга кўра, яқин 15 йил ичида миллиардерлардан меросхўрларга камида 5,9 триллион доллар пу ўтказилган.
АҚШда миллиардерлар бойлиги 18 фоизга ошиб, 6,9 триллион долларга етган, уларнинг сони ҳам 924 кишигача ошган. Бутун дунё миллиардерларининг қарийб учдан бир қисми Қўшма Штатларда яшайди. Бир йил ичида рўйхатга 109 нафар янги исм қўшилган бўлса, 18 киши эса ундан чиқиб кетди.
Минтақалар кесимида иккинчи ўринга Осиё–Тинч океани жойлашган: бу ерда миллиардерлар бойлиги 4,2 триллион долларни ташкил этади (+11,1 фоиз). Ундан кейинги ўринларда 4,1 триллион доллар (+10,4 фоиз) бойлик билан Европа, Яқин Шарқ ва Африка келади.
Тармоқлар бўйича энг катта ўсиш ишлаб чиқариш соҳасида қайд этилди — ушби секторда миллиардерлар бойлиги 27,1 фоизга ошиб, 1,7 триллион долларга етган. Бу сумманинг сезиларли қисми Илон Маск ҳиссасига тўғри келади. IT соҳасида активлар 3 триллион долларга (+23,8 фоиз), молия секторида 2,3 триллион долларга (+17 фоиз), истеъмол товарлари ва чакана савдода эса 3,1 триллион долларга (+5,3 фоиз) ошган.
Мавзуга оид
17:09 / 08.09.2025
Америка миллиардерлари Оқ уйда Трамп билан нимани гаплашди?
22:09 / 01.05.2025
Трамп билан музокаралар бошланганидан кейин россиялик миллиардерлар 15 млрд долларга бойиди
20:26 / 10.04.2025
Дунё миллиардерларининг бойлиги бир кунда рекорд даражада — 304 млрд долларга кўпайди
20:12 / 29.10.2024