Дунё миллиардерларининг бойлиги бир кунда рекорд даражада — 304 млрд долларга кўпайди
Бунга АҚШ президенти Доналд Трамп қатор давлатлардан импорт қилинадиган товарларга солинган божларни 90 кунга тўхтатгани сабаб бўлди.

Фото: AP
Bloomberg Billionaires Index рейтингига киритилган миллиардерларнинг умумий бойлиги 9 апрел куни 304 миллиард долларга ошди. Бунга Доналд Трамп қатор давлатларга нисбатан божларни тўхтатиш бўйича қарор қабул қилганидан кейин фонд бозоридаги кўтарилишлар сабаб бўлди.
Bloombergʼнинг ёзишича, бу 2012 йилдан бери тузиб келинаётган индекс тарихида миллиардерларнинг умумий бойлигини бир кунда энг кўп ошиши ҳисобланади. Рейтингдан ўрин олган дунёнинг энг бадавлат 500 кишисининг бойлиги ўртача 3,5 фоизга ошган.
Энг кўп фойдани Илон Маск кўрган — унинг бойлиги бир кунда 36 миллиард долларга ошган. Ундан кейинги ўринни Meta раҳбари Марк Цукерберг эгаллаган — 26 миллиард доллар. Nvidia бош ижрочи директори Женсен Хуангнинг бойлиги эса 15,5 миллиард долларга ошган.
Фоизлар ҳисобида энг кўп фойдани Carvana раҳбари Эрнест Гарция III ишлаб олган. Унинг бойлиги 25 фоизга — 1,4 миллиард долларга ошган.
Бир кунлик ўсишга оид бундан олдинги рекорд (233 миллиард долларлик) 2022 йил март ойида ўрнатилган эди. Ўшанда АҚШ Федерал захира тизими Жером Пауэлл фоиз ставкасини узоқ йиллардан кейин биринчи марта оширганди.
АҚШ президенти Доналд Трамп 9 апрел куни дунёнинг кўплаб давлатларидан импорт қилинадиган товарларга жорий этилган божларни 90 кунга тўхтатишини эълон қилди. Ушбу баёнотдан кейин S&P 500 индекси 2008 йилдан бери энг катта ўсишни кўрсатди.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Ҳарбий тўқнашув ҳам турган гап эди» — Абдулазиз Комилов Марказий Осиёда 2016 йилгача бўлган муҳит ҳақида
Ўзбекистон | 13:47
-
Ижарага берилган ерлардан фойдаланиш самарадорлиги оширилади
Ўзбекистон | 13:42
-
АҚШ Россияга янги санкциялар билан таҳдид қилди
Жаҳон | 13:41
-
Қорақалпоғистонда кунжут ва мош экинлари кўпайтирилади
Ўзбекистон | 13:35
Мавзуга оид

13:41
АҚШ Россияга янги санкциялар билан таҳдид қилди

12:50
ОАВ: АҚШ Эронга ҳужум қилиш таҳдиди туфайли Исроил билан ҳарбий ҳамкорликни музлатди

12:25
АҚШ махсус элчиси НАТОнинг шарққа кенгайиши тўхташини истисно этмади

09:34