Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нодирбек Абдусатторов фристайл-шахмат бўйича жаҳон чемпионатида учинчи бўлди
Ўзбекистонлик шахматчи 40 минг доллар мукофот ва 2027 йилги жаҳон чемпионатига йўлланмани ҳам қўлга киритди.
Фото: chess.com
Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов Германиянинг Вайссенхаус курортида ўтган фристайл-шахмат бўйича FIDE жаҳон чемпионатида бронза медали совриндори бўлди. У 40 минг доллар мукофот ва 2027 йилги жаҳон чемпионатига йўлланмани ҳам қўлга киритди.
Турнирда яна бир ўзбекистонлик шахматчи — Жавоҳир Синдаров ҳам иштирок этиб, саккизинчи ўринни эгаллади ва 10 минг долларга эга бўлди.
Фристайл-шахмат (Фишер шахмати) — собиқ жаҳон чемпиони Роберт Фишер таклиф қилган шахмат тури бўлиб, унда доналарнинг бошланғич жойлашуви классик вариантдан фарқ қилади ва ҳар партияда ўзгариб туради.
FIDE Freestyle Chess World Championship чемпионати фристайл-шахмат бўйича илк жаҳон чемпионати бўлди. Турнирда Магнус Карлсен (Норвегия), Фабиано Каруана, Левон Аронян, Ханс Ниманн (АҚШ), Винсент Каймер (Германия) ва Аржун Эригайси (Ҳиндистон) каби дунёнинг кучли шахматчилари иштирок этди.
Давра турнирида Карлсен (4,5 очко), Каймер, Каруана ва Абдусатторов (ҳар бири 4 очкодан) илк тўрт ўринни эгаллаб, яримфиналга чиқди.
Яримфиналда Карлсен рақиб сифатида Абдусатторовни танлади ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи яримфиналда Каруана рақиби Каймерни 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди. Финалда Карлсен америкалик гроссмейстерни енгиб, фристайл-шахмат бўйича жаҳон чемпионига айланди. Биринчи ўрин учун мукофот 100 минг доллар бўлди.
Учинчи ўрин учун баҳсда Абдусатторов рақиби Каймер билан ўйнаб, 2,5:1,5 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мавзуга оид
19:23 / 17.04.2026
Президент Синдоровга «Меҳнат шуҳрати» орденини шахсан топширди
17:32 / 17.04.2026
Жавоҳир Синдаров «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланди
18:33 / 15.04.2026
Синдоров турнирни яна бир рекорд билан якунлади
16:31 / 15.04.2026