Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда пиёда ЙПХ ходими хизмат машинасида уриб кетиши оқибатида вафот этди
38 ёшли аёл бозорлик қилиш учун Гулистон шаҳар бозорига кетаётганда йўлнинг пиёдалар учун мўлжалланмаган қисмидан кесиб ўтган. Уни эрталабки йўриқномага кетаётган ЙПХ ходими хизмат машинасида уриб юборган. Аёл шифохонада вафот этган.
Иллюстратив фото
Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида инсон ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Маълум бўлишича, ЙТҲ 31 декабр куни эрта тонгда Гулистон шаҳрининг Аҳиллик маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Вилоят ЙҲХБга эрталабки йўриқномага кетаётган 37 ёшли ЙПХ ходими ўзига бириктирилган Lacetti русумли хизмат машинасида йўлни кесиб ўтаётган аёлни уриб юборган.
1987 йилда туғилган пиёда Ш.У. бу пайтда бозорлик қилиш учун Гулистон шаҳар бозорига кетаётган бўлган. У йўлнинг пиёдалар учун белгиланмаган қисмидан кесиб ўтган.
ЙТҲ оқибатида пиёда клиник ўлим ҳолатида шифохонага олиб борилган. Бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай у вафот этган.
Сирдарё вилояти ЙҲХБ ҳозирча ҳолат юзасидан расмий маълумот бермади.
Аввалроқ Сирдарёда машина каналга тушиб кетиши оқибатида 4 йигит ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
12:19 / 30.12.2025
Сирдарёда машина каналга тушиб кетиши оқибатида 4 йигит ҳалок бўлди
21:11 / 29.12.2025
Йўллардаги ҳаёт нархи: Ўзбекистонда йўл-транспорт хавфсизлиги ҳақиқатан яхшиланяптими?
20:13 / 29.12.2025
Британиялик боксчи Энтони Жошуа Нигерияда жиддий автоҳалокатга учради
14:14 / 28.12.2025