Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия вазирлиги янги хонадон сотиб олиш эскроу тизимида амалга оширилиши ҳақидаги хабарни рад этди
Вазирлик томонидан “Кўп квартирали уйлар ва бошқа кўчмас мулк объектини улуш киритиш асосида қуриш тўғрисида” қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, ҳукуматга киритилган. Эскроу тизимининг жорий этилишига оид масалалар ҳам ушбу қонун билан тартибга солиниши белгиланган.
Адлия вазирлиги 1 январдан янги қурилаётган уйлардан хонадон хариди эскроу тизими орқали амалга оширилиши ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, президентнинг тегишли фармони билан уй-жой қурилиши соҳасини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тасдиқланган.
Шунга кўра, вазирлик томонидан “Кўп квартирали уйлар ва бошқа кўчмас мулк объектини улуш киритиш асосида қуриш тўғрисида” қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, ҳукуматга киритилган.
Эскроу тизимининг жорий этилишига оид масалалар ҳам ушбу қонун билан тартибга солиниши белгиланган.
Вазирликнинг билдиришича, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар қонуний асосга эга эмас.
Эскроу тизимида мижозлар ҳали битмаган уй учун пулни қурувчига тўламасдан, банкдаги эскроу ҳисобрақамига қўяди ва бу пуллар токи уй битмагунча қурувчининг қўлига берилмайди. Бунда банклар эскроу ҳисобварағида улушдорларнинг пуллари тургани сабабли қурувчига арзонроқ ставкада кредит беради.
Мавзуга оид
21:49 / 20.01.2026
Жойлашув, "планировка" ва сифат: хонадон хариди бўйича мутахассис тавсиялари
11:33 / 23.06.2025
Ўзбекистонда 1 июлдан уй сотиб олишда эскроу тизими жорий этилади
09:17 / 14.04.2025
9 та хонадон учун трансформатор ўрнатиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
08:10 / 24.01.2025