Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Эрон олий раҳбарини йўқ қилиши мумкин – сенатор Грэм
Республикачи сенатор сўзларига кўра, агар Али Хоманаий одамларни ўлдиришда давом этса, Доналд Трамп уни ўлдиради.
Фото: Getty images
Агар Эрон режими кўча намойишчиларини ўлдиришда давом этса, АҚШ Эрон олий раҳбари Али Хоманаийни йўқ қилиши мумкин. Бу ҳақда Трампга яқин республикачи сенатор Линдси Грэм Fox News нашрига берган шарҳида маълум қилди.
Эрондаги оммавий кўча намойишлари ва режимнинг уларни куч билан бостиришга уринишлари ҳақидаги сўнгги янгиликларга изоҳ берар экан, Грэм АҚШ Эрон халқини қўллаб-қувватлашига ишонтирди.
«Биз сизни ўлдираётган ва дунёни даҳшатга солаётган диний нацист оятуллоҳдан мамлакатингизни қайтариб олишингиз тарафдоримиз», деди сенатор эронликларга юзланиб.
Шу билан бирга, у Эрон раҳбарига бевосита таҳдид қилди.
«Сиз яхшироқ ҳаётни талаб қиладиган одамларни ўлдиришда давом этсангиз, Доналд Трамп сизни ўлдиришини тушунишингиз керак. Эронга ўзгаришлар бормоқда. Бу нацистлар режимини йўқ қилиш учун Яқин Шарқ тарихидаги энг катта ўзгариш бўлади. Эрон халқи, ёрдам аллақачон йўлда», деди Грэм.
Эронда декабр ойидан бери қурғоқчилик, халқаро санкциялар ва Исроилга қарши мағлубиятга учраган уруш фонида миллий валютанинг кескин қадрсизланиши ва умумий иқтисодий инқироз туфайли кенг кўламли норозилик намойишлари давом этмоқда. Мустақил манбаларнинг таъкидлашича, намойишларида ўнлаб одамлар, жумладан, вояга етмаганлар ҳалок бўлган, юзлаб одамлар ҳибсга олинган.
Мавзуга оид
23:29 / 08.01.2026
АҚШ БМТ Яшил иқлим фондидан чиқди
22:55 / 08.01.2026
Эронда оммавий норозиликлар фонида интернет ишламай қолди
20:46 / 08.01.2026
Трамп аввалроқ «касал» деб атаган Колумбия президенти билан суҳбатлашди
19:04 / 08.01.2026