Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон сўнгги шоҳининг ўғли халқни шаҳарларни эгаллаб олишга чақирди
Шаҳзода Ризо Паҳлавий «инқилоб ғалаба қилган куни» ватанга қайтиш ва халқ билан бирга бўлишга тайёргарлик кўраётганини айтди.
Эрон сўнгги шоҳининг ўғли шаҳзода Ризо Паҳлавий мамлакат аҳолисини умуммиллий иш ташлашлар ўтказиш ва норозилик намойишчиларига шаҳарларни эгаллашда ёрдам беришга чақирди.
«Мақсадимиз шунчаки кўчаларга чиқиш эмас, мақсадимиз шаҳарларни эгаллаш ва ҳимоя қилишга тайёрланиш. Бу мақсадга турли йўналишлардан фойдаланиш, шаҳарларнинг марказий ҳудудларида кўпроқ одам тўплаш ва турли аҳоли қатламларини бирлаштириш орқали эришиш зарур», — деди Ризо Паҳлавий X тармоғидаги мурожаатида.
У шунингдек, ҳарбийларни «қатағон машинаси»ни заифлаштириш ва «уни бутунлай ишдан чиқариш учун» халқ тарафига ўтишга чақирди.
Шаҳзода «инқилоб ғалаба қилган куни» ватанга қайтиш ва халқ билан бирга бўлишга тайёргарлик кўраётганини айтди.
«Бу кун яқин қолганига ишонаман», — дея қўшимча қилди у.
Эронда декабр ойи охиридан бошланган норозилик намойишлари бутун давлат бўйлаб кенг тарқалмоқда. Полиция минглаб одамларни қўлга олган, 200дан ортиқ инсон ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Мавзуга оид
12:06 / 03.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви давом этмоқда
21:07 / 02.06.2026
АҚШ Эрон билан музокара ўтказишнинг асосий шарти сифатида Ҳўрмуз бўғозини очишни талаб қилмоқда
16:47 / 02.06.2026
«Сенинг томинг кетган» – Трамп Ливанга ҳужум туфайли Нетаняҳуни қаттиқ койиди
21:04 / 01.06.2026