Монополияга қарши курашиш қўмитаси «Ўзбекнефтегаз» АЖ томонидан маҳаллий нефтни қайта ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида бензин маҳсулоти импортига акциз солиғини 5 фоиздан 20 фоизга ошириш юзасидан билдирилган таклифига муносабат билдирди. Қўмитанинг қайд этишича, импорт бензин учун акциз солиғининг оширилиши етарлича иқтисодий асослантирилмаган, шу сабабли бу иш мақсадга мувофиқ эмас
“Маълумки, нефть маҳсулотлари учун акциз солиғи деярли барча давлатларда қўлланилади. Акциз солиғи – бу мамлакат ичида ишлаб чиқариладиган ва импортдан келтириладиган, одатда аниқ рўйҳатини белгилаган ҳолда, товарларга нисбатан тўланиладиган билвосита солиқ ҳисобланади.
Халқаро тажрибада ривожланган мамлакатларда акциз солиғи давлат бюджети учун даромад манбаи сифати кўрилади. Бунда, акциз солиғи товарнинг маҳаллий ёки импортдан келтирилганлигидан қатъий назар ягона ставкада белгиланади.
Шу билан бирга, акциз солиғини ҳар ҳил даражада белгилаш тажрибаси Беларусь ва Қозоғистонда кузатилди. Бунда, истеъмочилар учун нархни ошишига йўл қўймаслик ва аксинча арзонлаштириш, ёки тадбиркорлик субъектларига тенг шароит яратиш нуқтаи назардан амалга оширилган. Масалан, Беларусда 28 февралдан 31 декабрга қадар маҳаллий бензин ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган бензинни реализация қилганда, акциз солиғи тўловчиларига 0,25 коэффициент миқдорида имтиёз қўлланилиши белгиланган. Яъни, истеъмолчилар манфаатлари устуворлигини таъминлаган ҳолда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш масадида импорт бензиннинг акцизини кўтармасдан, балки маҳаллий бензин учун акциз солиғига имтиёз қўлланилган.
Шунингдек, Қозоғистонда бозорда бензин дефицитини олдинин олиш, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган бензин нархини арзон ушаш мақсадида аввал импорт бензин учун акциз солиғи маҳаллий бензинга нисбатан деярли уч баравар кам бўлган. Лекин, 2018 йилдан бошлаб бозор иштирокчиларига тенг шароит яратиш мақсадида акциз миқдори тенглаштирилди.
2020 йилга қадар «Ўзбекнефтегаз» АЖнинг нефтни қайта ишлаш корхоналарида бир қатор имтиёз ва преференциялар қўлланиб келинган. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3386-сон қарори билан берилган шарт-шароитлар шунинг жумласидандир”, дейилади















