Таълим | 21:53 / 11.01.2026
706
2 дақиқада ўқилади

Хорижда ўқиб муваффақиятга эришган талабаларга “Йилнинг халқаро талабаси” мукофоти топширилди

“Халқаро йил талабаси” мукофоти “Йил талабаси”, “Жамият ва диаспора ривожига қўшган ҳисса”, “Ўзбекистонни халқаро майдонда муносиб намоён этиш” ва “Йил инновацияси” номинация бўйича топширилди.

Фото: "Дунё" АА

Тошкентда илк бор дунёнинг етакчи университетларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг академик, ижтимоий ва профессионал ютуқларини эътироф этишга бағишланган “Йилнинг халқаро талабаси” мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.

“Халқаро йил талабаси” мукофоти “Йил талабаси”, “Жамият ва диаспора ривожига қўшган ҳисса”, “Ўзбекистонни халқаро майдонда муносиб намоён этиш” ва “Йил инновацияси” номинация бўйича топширилди.

2026 йилги мукофот ғолиблари:

“Йил талабаси” — АҚШдаги “Columbia University Barnard College” талабаси Нозира Давроний;

“Жамият ва диаспора ривожига қўшган ҳисса” — Гонконгдаги “Hong Kong University of Science and Technology” талабаси Асадбек Исмоилов;

“Ўзбекистонни халқаро майдонда муносиб намоён этиш” — Буюк Британиядаги “Oxford University” талабаси Аакиб Ниёз;

“Йил инновацияси” — Италиядаги “Università degli Studi di Siena” талабаси Аслиддин Акбаров.

Тадбир Ўзбекистон Халқаро Талабалар Иттифоқи (UzSU) томонидан Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармаси кўмагида ташкил этилди.

Маросим доирасида UzSUнинг Ўзбекистондаги фаолияти расман йўлга қўйилди.

Тайёрлаган:  Дилшодбек Асқаров

Мавзуга оид