Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Фаластиннинг янги элчиси қабул қилинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Фаластин давлатининг мамлакатдаги янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Ваилл Аҳмед Баттрехининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.
Фото: Telegram / bakhtiyor_saidov
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Фаластиннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Ваилл Аҳмед Баттрехи жанобларининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ўзбекистон–Фаластин муносабатларини икки ва кўп томонлама форматларда ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар давлатлар ўртасидаги дўстона алоқалар ва конструктив мулоқотни янада мустаҳкамлашга келишиб олди.
Шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги элчини мамлакатдаги фаолияти давомида қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.

Мавзуга оид
09:15 / 24.02.2026
Financial Times: Трампнинг Тинчлик кенгаши Ғазо сектори учун стейблкоин яратиш ғоясини ўрганмоқда
19:13 / 16.02.2026
Исроил Фаластин ерларининг «де-факто аннексияси»ни тезлаштирди
19:09 / 16.02.2026
Юзлаб ўзбекистонликлар Исроилнинг Ғазога қарши урушида қатнашган – Al Jazeera
13:48 / 16.02.2026