Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Xiaomi ултратовуш динамикли смарт-кўзойнак чиқарди
Кўзойнак гардишига ўрнатилган сенсор панел ёрдамида бошқарилади. Унда тўхтовсиз 13 соат мусиқа эшитиш мумкин, у 10 дақиқа қувватланганида тўрт соатгача ишлайди.
Фото: Mijia Smart Audio Glasses
Xiaomi компанияси Европа бозорига Mijia Smart Audio Glasses смарт-кўзойнагини чиқарди.
Кўзойнак гардишига ултратовуш динамик ва тўртта микрофон ўрнатилган. Товушни ҳаво орқали узатиш технологияси атроф-муҳитни ҳам эшитиш имконини беради. Қурилма товушнинг ташқарига эшитилишидан икки карра ҳимояланган бўлиб, атрофдагилар ундан чиқаётган овозни эшитмайди.
У гардишига ўрнатилган сенсор панел ёрдамида бошқарилади, кенгайтирилган созламаларга эса Xiaomi Glasses иловаси орқали кириш мумкин. Ушбу илова имо-ишора, овозли ёрдамчини қўллаб-қувватлайди, кўзойнак йўқолганида топишга ёрдам беради.
Қурилмада тўхтовсиз 13 соат мусиқа эшитиш мумкин, у 10 дақиқа қувватланганида тўрт соатгача ишлайди. Кўзойнак Bluetooth 5.2ни қўллаб-қувватлайди, бир вақтнинг ўзида иккита қурилмага улаш мумкин ҳамда чанг ва сувдан IP54 стандарти бўйича ҳимояланган.
Унинг Titanium модели 199, Browline ва Pilot моделлари эса 179 евродан таклиф этилмоқда.