Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европанинг саккиз давлати Гренландия бўйича баёнот билан чиқди
Европа давлатларининг фикрича, бож таҳдидлари трансатлантик муносабатларга рахна солади ва «қуйига етакловчи хавфли спирал»ни вужудга келтиради.
Фото: REUTERS
Буюк Британия, Германия, Дания, Финландия, Франция, Нидерландия, Норвегия ва Швеция Арктикада хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича қўшма баёнот эълон қилди.
«Биз Дания қироллиги ва Гренландия халқи билан бирдамлигимизни билдирамиз. Ўтган ҳафтада бошланган жараёндан келиб чиқиб, суверенитет ва ҳудудий яхлитлик тамойилларига асосланган мулоқотга тайёрмиз», — дейилади баёнотда.
Европа давлатларининг фикрича, бож таҳдидлари трансатлантик муносабатларга рахна солади ва «қуйига етакловчи хавфли спирал»ни вужудга келтиради.
Аввалроқ Трамп АҚШ Гренландияни қўшиб олиш бўйича музокараларга тайёрлигини билдирганди.
«Америка Қўшма Штатлари Дания ёки бу мамлакатларнинг ҳар қайсиси билан дарҳол музокараларга киришишга тайёр», — деб ёзди Трамп Буюк Британия, Германия, Финландия, Франция, Нидерландия, Норвегия ва Швецияни назарда тутиб.
У куни кеча АҚШ бу давлатларга нисбатан 10 фоизлик бож киритишини эълон қилганди.
Трампнинг баёнотларига жавобан саккиз мамлакат Гренландияга ўз ҳарбийларини юборди. Аммо Германия ҳарбийлари Гренландияни тарк этгани айтилмоқда.
Мавзуга оид
20:15 / 18.01.2026
Немис ҳарбийларига Гренландияни дарҳол тарк этиш буюрилди - ОАВ
16:34 / 18.01.2026
Гренландия ва Дания аҳолиси Трампга қарши намойишга чиқди
22:43 / 17.01.2026
Трамп Европанинг қатор мамлакатларига нисбатан божлар киритилишини эълон қилди
20:58 / 17.01.2026