Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президентга аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири бўйича ҳисобот берилди
Шавкат Мирзиёевга аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди.
Таъкидланишича, ушбу тадбир демографик жараёнлар, меҳнат ресурслари, ижтимоий инфратузилма ва ҳудудий ривожланишни илмий асосда режалаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Рўйхатга олиш жараёнлари халқаро стандартлар асосида, замонавий рақамли ечимлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилмоқда.
Рўйхатга олиш жорий йилнинг 15 январидан 28 февралигача икки босқичда ўтказилади. 15-31 январ кунлари давом этадиган биринчи босқичда фуқаролар махсус ахборот тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин. Иккинчи босқичда эса 4-28 феврал кунлари “маҳалла еттилиги” ходимлари томонидан уйма-уй юриб, саволномалар планшет қурилмалари орқали тўлдирилади.
Аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари census.stat.uz порталида амалга оширилиб, OneID тизими орқали идентификация қилиниши белгиланган. Барча маълумотлар геоахборот тизими асосида мониторинг қилинмоқда. Шу мақсадда республика бўйича 7,6 миллиондан ортиқ хонадон ва турар жойларнинг геоманзиллари шакллантирилди, жараёнларни реал вақт режимида кузатиб бориш имконини берувчи махсус мониторинг дашбордлари ишлаб чиқилди.

Таъкидланишича, фуқаролар томонидан тақдим этиладиган барча маълумотлар қонунчилик талабларига мувофиқ ҳимоя қилинади, шахсий маълумотлар махфий сақланади ва фақат статистик мақсадларда қўлланилади.
Рўйхатга олиш тадбирларини юқори савияда ўтказиш учун 14 та ҳудудий ва 208 та туман ва шаҳар штаблари ташкил этилди. 60 минг нафарга яқин рўйхатга олувчи ходимлар тайёрланди. Жумладан, 54 минг нафар “маҳалла еттилиги” вакиллари, 2,6 минг захира ходимлар ҳамда 4 минг нафар ҳудудий штаб аъзолари жараёнга жалб этилди. Шунингдек, вазирлик ва идоралардан 480 нафар тренер, олий таълим муассасаларидан 3200 нафар волонтёр ўқувдан ўтказилди.

Аҳолини хабардор қилиш ва тарғибот ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 110 та тарғибот видеоролиги, 600 та телевизион лавҳа тайёрланди, ижтимоий тармоқда 6,3 мингта, аҳоли гавжум жойлар ва жамоат транспортларида 23 мингдан зиёд ахборот материаллари жойлаштирилди.
Қайд этилганидек, бугунги кунга қадар махсус портал орқали 2,48 миллион хонадон ҳамда 31 мингта фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари рўйхатга олинди.
Давлат раҳбари аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларини сифатли ўтказиш, маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш ва улардан қарор қабул қилиш жараёнларида кенг фойдаланиш муҳимлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
11:45 / 24.02.2026
Ҳар пайшанба — вазирлик ва ҳокимликларда «Ёшлар куни» бўлади
11:08 / 24.02.2026
«22 миллиондан зиёд ёшлар тимсолида катта иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий кучни кўрамиз» – президент
08:44 / 24.02.2026
Тошкентда 5 та нимстанция қурилади ва тармоқлар модернизация қилинади
08:22 / 24.02.2026