Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар ҳокимининг коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари тайинланади
Мирмуҳаммад Мирҳамидов Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланади.
Мирмуҳаммад Мирҳамидов 1982 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, мутахассислиги — ҳуқуқшунос. У Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Адлия катта маслаҳатчиси.
М.Мирҳамидов 2006 йилдан буён прокуратура тизими органларида турли лавозимларда фаолият юритиб келган.
2023 йилдан ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон Бош прокуратурасининг суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунийлик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Мавзуга оид
17:23 / 09.07.2026
Собиқ давлат хизматчиси учун антикоррупция хулосасини олиш тартиби тасдиқланди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
08:59 / 01.07.2026