Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда қарийб 19 минг долларни нонлар орасига яшириб олиб чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаро ушланди
Қонунга кўра, жисмоний шахслар 100 млн сўмгача бўлган нақд валютани белгиланган тартибда чекловсиз олиб чиқиши мумкин.
Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан “Дўстлик” чегара божхона пости орқали 18 800 АҚШ доллари олиб чиқиб кетилишининг олди олинди.
Божхона назоратидан ўтиш учун қизил йўлакни танлаган фуқаро ўзининг ёнида белгиланган меъёр доирасида валюта борлигини маълум қилиб, божхона декларациясини тўлдирган. Декларация расмийлаштирилганидан сўнг божхона ходими фуқаронинг қўл сумкаларини назоратдан ўтказган.
Оғзаки сўровда қариндошлари учун олинган нон ва қанд-қурс солинганлиги айтилган сумкадаги нонлар орасида 18 800 АҚШ доллари борлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат бўйича дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қонунга кўра, жисмоний шахслар 100 млн сўмгача бўлган нақд валютани белгиланган тартибда чекловсиз олиб чиқиши мумкин.
Мавзуга оид
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
19:51 / 27.05.2026