Ўзбекистон | 20:47
1737
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон мазали таомга эга давлатлар рейтингидан тушиб кетди

Греция, Италия ва Мексика дунёнинг энг мазали таомларига эга давлатлари деб топилди. 2024 йилда сўнгги ўринларни эгаллаган Ўзбекистон 2025 йилги рейтингдан тушиб кетди.

Фото: Getty images

Юнон ошхонаси яна бир бор дунёдаги энг мазали таомларга эга деб топилди. Йилнинг энг мазали ва энг бемаза таомларига эга мамлакатларнинг янгиланган рейтинги World Population Review ресурси томонидан эълон қилинди.

Биринчи ўнталик 2024 йилдан бери деярли ўзгармади. Унга Грециядан ташқари Италия, Мексика, Туркия, Испания, Португалия, Индонезия, Франция, Япония ва Хитой кирди. Ушбу мамлакатларнинг таомлари 2025 йилда энг юқори баҳоларга сазовор бўлди. Энг бемаза таомлар рейтингнинг сўнгги уч поғонасини эгаллаган Никарагуа, Лаос ва Боливияда тайёрланади.

Рўйхатда жами 99 та давлат бор. Россия МДҲ давлатларининг деярли барчасини ортда қолдириб, 34-ўринни эгаллади. Фақат Гуржистон ундан олдинда жойлашган - 30-ўрин. Украина 43-ўринни, Беларус 75-ўринни, Литва 39-ўринни, Латвия 78-ўринни эгаллади. Озарбойжон 56-ўринда. Арманистон ва Қозоғистон таомлари бемаза деб топилди: улар рўйхатнинг энг охирида, 92- ва 93-ўринларда турибди. 2024 йилда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Молдова бундан ҳам пастроқ ўринларни эгаллаган эди. 2025 йилда бу мамлакатлар рейтингдан чиқиб кетди, ҳатто биринчи юзталикка ҳам кирмади.

Қайд қилинишича, рейтинг тахминан 400 мингта шахсий фикр-мулоҳазалар асосида тузилган бўлса-да, «энг яхши» ошхона тушунчаси жуда субъектив ҳисобланади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов

Мавзуга оид