Ўзбекистоннинг “энг бой” ва “энг камбағал” ҳудудлари ўртасидаги даромадлар фарқи 3,6 баробарга етди. Бу – вазият “соғлом ва табиий” тафовут даражасидан чиқиб, хавотирли босқичга ўтганини кўрсатади. Хўш, бунга қайси омиллар таъсир қиляпти?

Ҳудудлар кесимида даромадларнинг ўсиши

2018 йилдан 2025 йилгача – 7 йил ичида Тошкент шаҳрида аҳоли жон бошига умумий даромадлар номинал ҳисобда 4,5 баробарга ёки 16,2 млн сўмдан 73,9 млн сўмгача кўпайган. Бу даврда республиканинг бошқа ҳеч бир ҳудудида 4 баробар ўсиш кузатилмаган. Пойтахтдан кейинги энг яхши кўрсаткич Фарғона вилоятларида қайд этилган – 3,6 баробар. Энг кичик ўсиш Жиззах вилоятида кузатилган – 2,9 баробар.

https://datawrapper.dwcdn.net/9sMPj/4/

Агар 2018 йилда Тошкент шаҳрида жон бошига умумий даромадлар кейинги энг яхши кўрсаткичга эга Навоий вилоятидан 16,5 фоизга кўп бўлган бўлса, 2025 йилнинг якунида бу кўрсаткич қарийб 40 фоизга етган.

Шунингдек, “энг бой” ва “энг камбағал” ҳудудлар ўртасидаги тафовут ҳам сезиларли кенгайганини кўриш мумкин:

  • 2018 йил: 2,6 баробар фарқ (Тошкент шаҳри – 16,2 млн / “энг камбағал” ҳудуд – 6,3 млн сўм);
  • 2020 йил: 2,7 баробар (Тошкент – 23,5 млн / “энг камбағал” ҳудуд – 8,7 млн сўм);
  • 2023 йил: 3 баробар (Тошкент – 44,4 млн / “энг камбағал” ҳудуд – 14,6 млн сўм;
  • 2025 йил: 3,6 баробар (Тошкент – 73,9 млн / “энг камбағал” ҳудуд – 20,6 млн сўм