Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Янги Ўзбекистон” массивлари сони 120 тага етказилади
Шавкат Мирзиёев 3 феврал куни урбанизация ва уй-жой қурилишида янгича ёндашувларни жорий этиш бўйича тақдимот билан танишди. Унда реновация улушини ошириш ва янги турар жой массивларини кенгайтириш орқали аҳолининг уй-жойга бўлган талабини қондириш бўйича қатор таклифлар кўриб чиқилди.
Президентга тақдим этилган маълумотларга кўра, сўнгги 8 йилда мамлакатда 120 миллион квадрат метр ёки 600 мингдан зиёд хонадонлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Уй-жой сотиб олишга кўмаклашиш мақсадида 541 минг нафар фуқарога 103 триллион сўм арзон ипотека кредитлари ва субсидиялар ажратилган.

Шу билан бирга, давлат раҳбари қилинган ишлар ҳали етарли эмаслигини таъкидлади. Ҳар йили республика бўйича 200 мингтага яқин янги оила ташкил топаётгани уй-жой, йўл ва ижтимоий инфратузилмага талабни ошираётгани қайд этилди. Ҳозирда аҳолининг бир киши бошига ўртача 18,9 квадрат метр турар жой майдони тўғри келмоқда. Бу кўрсаткични камида 23 квадрат метрга етказиш учун 2040 йилгача янги уй-жой қурилиш суръатини 280 мингтага ошириш зарурлиги айтилди.
Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш нуқтаи назаридан аҳоли пунктларининг тартибсиз кенгайиб бориши келгусида айрим ҳудудларда экин ерларининг танқислигига олиб келиши мумкинлиги таъкидланди. Шу муносабат билан эскирган уй-жой фондини янгилаш ва уй-жой қурилишида реновация улушини ошириш зарурлиги қайд этилди.

Таклифларга кўра, реновация ҳиссасини ҳозирги 15 фоиздан 2040 йилга қадар 60 фоизга етказиш, шунингдек “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этиш ишларини кенгайтириб, уларнинг сонини 120 тага етказиш зарурлиги билдирилди.
Президент тақдим этилган таклифларни маъқуллаб, соҳада режали ва узоқ муддатли ёндашувларни изчил жорий этиш, белгиланган кўрсаткичлар ижросини таъминлаш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Мавзуга оид
11:45 / 24.02.2026
Ҳар пайшанба — вазирлик ва ҳокимликларда «Ёшлар куни» бўлади
11:08 / 24.02.2026
«22 миллиондан зиёд ёшлар тимсолида катта иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий кучни кўрамиз» – президент
08:44 / 24.02.2026
Тошкентда 5 та нимстанция қурилади ва тармоқлар модернизация қилинади
08:22 / 24.02.2026