Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абу-Дабида АҚШ иштирокида Украина ва Россия музокараларининг иккинчи куни бошланди
Абу-Дабида АҚШ воситачилигида Украина ва Россия иштирок этаётган уч томонлама музокараларнинг иккинчи куни бошланди, деб хабар қилди Украина делегацияси раҳбари Рустем Умеров.
Фото: Facebook / rustemumerov.ua
“Кечагидек шу форматларда ишлаяпмиз: уч томонлама маслаҳатлашувлар, гуруҳларда ишлаш ва кейин позицияларни мувофиқлаштириш”, — деб ёзди у.
Музокараларнинг иккинчи куни бошланганини ТАСС манбаси ҳам тасдиқлади. Унинг маълумотига кўра, учрашувларда иқтисодий масалалар, ҳудудлар ва ўт очишни тўхтатиш механизми муҳокама қилинмоқда.
Музокараларнинг биринчи куни 4 феврал куни ўтган. Ундан кейин на Россия, на Украина томонидан ҳеч қандай расмий баёнот берилмаган. Умеров эса иш “мазмунли ва самарали, аниқ қадамлар ва амалий ечимларга йўналтирилган” бўлганини айтган.
Абу-Дабидаги музокараларда Россия делегациясига РФ ҚК Бош штаби Бош бошқармаси раҳбари Игор Костюков бошчилик қилмоқда. АҚШ томонидан музокараларда Доналд Трампнинг махсус вакили Стивен Уиткофф ва АҚШ президентининг куёви Жаред Кушнер иштирок этмоқда. Украина номидан музокараларда бошқалар қаторида Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров ҳамда президент идораси раҳбари Кирилл Буданов қатнашмоқда.
Мавзуга оид
16:14
Украина Россиянинг «Капустин Яр» полигонига зарба йўллаганини маълум қилди
13:03
Литва ХЖСдан Украина энергетикасига РФ зарбалари бўйича тергов ўтказишни сўрамоқда
11:46
Россия 2026 йил бошидан бери Украина энергетикасига 217 та ҳужум қилган
10:18