Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Санкт-Петербургда ноқонуний мигрантларни қидириш учун итлар ва дронлар ишга солинди
Полициячилар квадрокоптер ёрдамида ҳудудларни кўздан кечирган, кейин хизмат итлари қурилиш майдончалари ва маиший биноларни текширган.
Фото: Россия ИИВ
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри полицияси қурилиш объектларида ноқонуний мигрантларни қидириш учун квадрокоптерлар ва хизмат итларидан фойдаланишни бошлади. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги хабар берди. Рейд Москва туманидаги бир нечта қурилиш майдонларида ўтказилди.
Текширув аэроразведкадан бошланган: полициячилар квадрокоптер ёрдамида ҳудудларни текширган. Кейин хизмат итлари қурилиш майдончалари ва маиший биноларни кўздан кечириб, ишчиларнинг шахсий буюмларини ҳидлаб кўрган.
Тадбир давомида жами 500 нафарга яқин чет эл фуқаролари, жумладан, яқин хориж ва Шарқий Осиёдан келганлар текширувдан ўтказилган. Ҳудудий полиция бўлимларига 60 нафарга яқин киши олиб кетилган, 40 нафар хорижликка нисбатан миграция қонунчилигини бузганлик учун маъмурий баённома тузилган.
2025 йил июнь ойида Ички ишлар вазири Владимир Колоколцев мамлакат манфаати учун ишламайдиган мигрантларни чиқариб юбориш зарурлигини айтган эди.
Шу билан бирга, 2025 йил август ойида Москва ва вилоятларда геолокация маълумотларини Ички ишлар вазирлигига узатувчи «Амина» мобил иловаси орқали меҳнат мигрантларини назорат қилиш бўйича тажриба бошланди. Шунингдек, декабрь ойидан бошлаб, чегара ўтказиш пунктларида мигрантларнинг биометрик маълумотларини тўплаш тест режимида йўлга қўйилди.
Мавзуга оид
21:53 / 26.02.2026
Европа Иттифоқи Қирғизистондан Россияга реэкспорт устидан назоратни кучайтиришни талаб қилди
21:48 / 26.02.2026
Урушнинг 4 йиллиги: Россия ва Украина қанча қурбон берди?
20:11 / 26.02.2026
Иккинчи жаҳон урушидан ҳам чўзилган қирғинбарот. Киев нега уч кунда қуламади?
19:11 / 26.02.2026