Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Покистондаги етакчи университетнинг фахрий доктори ва профессори бўлди
Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Ўзбекистон раҳбарига бу ҳақдаги тегишли сертификатни топширди.
Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши доирасида президент Шавкат Мирзиёевга Покистон Миллий фан ва технологиялар университетининг фахрий доктори ва профессори унвонларини бериш маросими бўлиб ўтди.
Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Ўзбекистон раҳбарига бу ҳақдаги тегишли сертификатни топширди.
Таъкидланишича, ушбу унвонлар Ўзбекистон етакчисининг ижтимоий-иқтисодий ва таълим соҳаларидаги ислоҳотлар, мамлакатни изчил модернизация қилиш, фан ва технологияларни ривожлантириш, халқаро ҳамкорлик ҳамда академик алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун берилди.



Маросимда Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири, университет раҳбарияти ва академик ҳамжамиятига юксак унвонлар учун миннатдорлик билдириб, таълим соҳасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассисларни биргаликда тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.
1991 йилда ташкил этилган Покистон Миллий фан ва технологиялар университети илмий изланишлар ва инновацион фаолият, магистр ва докторларни тайёрлаш ҳамда саноат ва иқтисодиёт эҳтиёжларига мўлжалланган амалий тадқиқотларни олиб бориш каби йўналишларни ўзида мужассам этган.
Мавзуга оид
22:47 / 05.02.2026
Шавкат Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф самарали музокаралар натижаларини юқори баҳолади
21:40 / 05.02.2026
Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Қўшма декларацияни имзолади
21:18 / 05.02.2026
Исломободда Тошкент кўчаси ва Бобур боғи бўлади
20:25 / 05.02.2026