Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Покистонга давлат ташрифини бошлади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Исломободга етиб борди.
Покистон ҳаво ҳудудида олий мартабали меҳмоннинг самолётига ушбу мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи учоқлари ҳамроҳлик қилди.

«Нурхон» аэропортида Ўзбекистон раҳбарини Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф, президент Асиф Али Зардорий ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.





Икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.


Дастурга мувофиқ, бугун мудофаа кучлари олий бош қўмондони – қуролли кучларнинг қуруқликдаги қўшинлар қўмондони, фелдмаршал Асим Мунир, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан музокаралар ва олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Эртага, 6 феврал куни Покистон президенти Асиф Али Зардорий билан учрашув ва Ўзбекистон – Покистон бизнес форумида иштирок этиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
08:49 / 18.06.2026
Покистон: Эрон Ҳўрмуз бўғозини зудлик билан очади
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:36 / 25.05.2026